Исроил ҳукумати гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларни қайта бошлашни истамаяпти, сиёсий раҳбарият эса Ғазо секторининг катта қисмини босқичма-босқич аннекция қилишни талаб қилмоқда.
Бу ҳақда маҳаллий Haaretz газетаси Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали вакилларига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, Исроил сиёсий раҳбарияти август ойида бўлиб ўтган музокараларнинг сўнгги босқичи муваффақиятсиз якунланганидан бери халқаро воситачилар билан гаровга олинганлар масаласини кўтармаган.
Бу масала ҳам яқинда хавфсизлик органлари билан муҳокама қилинмаган.
Шунингдек, Ғазо секторининг шимолидаги қўшинларни қайта жойлаштириш тўғрисидаги қарор, баъзи хавфсизлик бошлиқларининг тавсияларига зид равишда ва етарлича разведка маълумотлари асосида тўлиқ муҳокамаларсиз қабул қилингани айтилмоқда.
Ҳисобот Исроил хавфсизлик амалдорлари Ғазо шимолида янгиланган ҳарбий фаолият охир-оқибатда гаровга олиш келишуви орқали ҳудуддаги аҳоли пунктларини «ўрмалаб кетиш»га қаратилганлигини биринчи марта билдирган кўринади.
Эслатиб ўтамиз, Исроил ҳукумати сўнгги пайтларда Ғазода бир йилдан кўпроқ вақтдан бери ушлаб турилган гаровга олинган 100 га яқин кишини озод қилишга қаратилган келишувга эришиш учун етарли ҳаракат қилмаётганликда айбланмоқда.
Гаровга олинганларнинг оилалари Нетаняху ўз яқинларини қайтаришни биринчи ўринга қўймаслигини ва тор, шахсий сиёсий сабабларга кўра урушни узайтирмоқчи эканини бир неча бор айтишган.
Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Дастлабки маълумотга кўра, 4 та автомобиль (2 та кобалт, 2 та газ ташишга мўлжалланган автомобиль) ҳамда 2 та ер остидаги ёқилғи сақлаш резервуари ёниб зарарланган.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Фотосессиялар йирик мусобақалар олдидан жамоаларнинг барча футболчилари ва бош мураббий иштирокида ташкил этилади ва ташкилий қўмитанинг расмий фото суратчиси томонидан амалга оширилади.
BBC, «Медиазона» ва кўнгиллилар томонидан олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра, Украинадаги уруш бошланганидан бери ҳалок бўлган 226 055 нафар россиялик ҳарбийнинг шахси тасдиқланган.
Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.
2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.
Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.
“HK TVB News Today” телеканали орқали Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида визасиз режим муддати узайтирилаётгани ҳамда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда экани, шунингдек, Гонконг сайёҳлик агентликлари икки томонлама туризмни ривожлантиришга умид билан қараётгани ҳақида материал эълон қилинди.
Президент Фармони билан суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Шу мақсадда Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилиши белгиланган.
Associated Press (AP) хабар беришича, Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хонга қарши олиб борилган ички тергов унинг хизмат вазифаларини жиддий бузган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.
«Саад Мухтор» тахаллусли мазкур шахс Telegram мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган.