Исроил Ғазо секторида гаровга олинганларни қайтариш учун мустақил ҳаракат қилишга тайёр
Исроил келгуси бир неча кун ичида Фаластиннинг ХАМАС ҳаракати билан билвосита музокаралар олиб боради, бироқ бу музокаралар муваффақиятсизликка учраса, Ғазо секторидан гаровга олинганларни қайтариш учун мустақил ҳаракат қилишга тайёр.
Бу ҳақда Исроилнинг БМТдаги доимий вакили Денни Данон Fox Business нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
"Яқин бир неча кун ичида биз музокарачилар билан Мисрда бўламиз ва ХАМАС ҳақиқатдан ҳам таклиф қилинган режага рози бўлиш нияти бор-йўқлигини аниқлашимиз ва ўйин ўйнашни тўхтатишимиз мумкин. Агар дипломатия муаммони ҳал эта олмаса, биз ўз имкониятларимизга қайтамиз ва нима бўлишидан қатъий назар гаровга олинганларни қайтариб оламиз", деди у.
29 сентябрь куни Оқ уй АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазо секторидаги можарони ҳал қилишга қаратилган “кенг қамровли режаси”ни эълон қилди. Ҳужжат 20