Жорий йил бошида Исроил томонидан Ғазода амалга оширилган авиаҳужумлар оқибатида Фаластин тарихига оид ўн мингдан зиёд китоб ва ҳужжат йўқ бўлди.
Анадолу хабарида айтилишича, Ғазонинг Ар-Римал мавзесида жойлашган Ҳужжатлаштириш ва тадқиқот марказининг 6 қаватли биноси 4 майдаги авиаҳужум оқибатида вайронага айланган. Мазкур марказ 22 йилдан бери фаолият юритиб келаётган эди.
Исроилнинг бу марказни нишонга олиши Фаластин шуури ва маданиятини нишонга олиши демакдир , дейди Ҳужжатлаштириш ва тадқиқот маркази раҳбари Ноҳид Закут.
Фаластин маданият вазирлиги эса марказга уюштирилган ҳужумни Фаластин халқининг хотирасини нишонга олган уруш жинояти деб атади.
Эслатиб ўтамиз, 4-5 май кунлари Исроилнинг Ғазога ҳужумлари туфайли 25 фаластинлик ҳалок бўлди, улардан 3 нафари аёллар ва 2 нафари чақалоқлар эди. Аёллардан икки нафари ҳомиладор бўлган. Фаластинлик гуруҳлар Исроилга отган ракеталари натижасида 4 исроиллик ҳалок бўлди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.