Британия нашрига кўра, Исроил Эроннинг ядровий дастурига қарши ҳужумни 2010 йилдан тайёрлаб, уран объектлари ва ҳарбий инфратузилмаларни йиллар давомида кузатиб келган.
«Times» газетасининг ёзишича, Исроил Эроннинг ядровий дастурига қарши операцияга 2010 йилдаёқ тайёргарлик кўра бошлаган. Разведка манбалари маълумотларига асосан, Исроил агентлари Теҳрон, Исфаҳон ва Натанздаги объектларда йиллар давомида фаолият юритган.
Газета ёзишича, Исроил махсус хизматлари уранни бойитиш центрифугалари жойлашган объектлар, электр таъминоти инфратузилмалари ва вентиляция шахталарини аниқлаб, уларга зарба берган. Нишонлар қаторида тадқиқот марказлари ва трансформатор станциялари ҳам бўлган.
Ҳужжатларга кўра, Эрон ҳар ойда мингта «ер-ер» туридаги ракета ишлаб чиқариш орқали саккиз мингта ракета захирасини тўплашни режалаштирган. Операция вақтида Теҳронда 2-2,5 мингта баллистик ракета мавжуд бўлган.
Исроил 13 июнга ўтар кечаси Эроннинг ядровий дастурига қарши операция бошлаб, атом объектлари, генераллар ва ҳаво базаларига зарба берган. Эрон бу айбловларни рад этиб, жавоб зарбалари билан қарши ҳужумга ўтган.
22 июнга ўтар кечаси АҚШ Эрон ядровий объектларига бир марталик зарба берди. Шунингдек, 23 июн куни Эрон Қатардаги АҚШ базасига ракеталар йўллади ва вазиятни кучайтириш нияти йўқлигини маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп эса Исроил ва Эрон ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилганини ва минтақада тинчликка умид пайдо бўлганини айтди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.