BYD (Хитой) тақдим этган ҳисоботга кўра, компания тўртинчи чоракда рекорд кўрсаткичлар қайд этиб, 2024 йилда 1,76 миллионта электромобил сотди.
Ушбу бозорнинг амалдаги етакчиси Tesla эса 2024 йилнинг уч чорагида 1,29 млн дона электромобил сотди, яъни компания яна 476 минг дона машина сотган тақдирда йилни карвонбоши сифатида якунлайди, акс ҳолда хитойликлар ўзиб кетади. Tesla келаётган ҳафтада ҳисоботини эълон қилиши кутилмоқда.
BYD Teslaни чоракларда сотилган машиналар сони бўйича бир йил аввал ортда қолдирган, аммо йиллик сотувларда ҳали пешқадамликка эришган эмас.
Яна бир жиҳатни ҳисобга олганда, хитойликлар аллақачон илгарилаб кетишган. Яъни гибрид элекромобилларни ҳам қўшганда BYD компанияси 2024 йил давомида жами 4,25 млн дона машина сотди. Биргина декабрнинг ўзида BYD бренди остида 510 мингта гибрид электромобил сотилган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.