Исроил аскарлари Ғарбий Соҳилда 4 та фаластинликни яралади

Исроил аскарлари Ғарбий Соҳилда 4 та фаластинликни яралади

Исроил хавфсизлик кучлари ишғол остидаги Ғарбий Соҳилда 4 нафар фаластинликни яралаган, бирининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

WAFA агентлиги маълумотларига кўра, хавфсизлик кучлари Жениннинг Кубатия ҳудудидаги қочқинлар лагерига рейд уюштирган.

Ҳарбийлар икки фаластинлик бўлган машинага қарата ўқ узган, иккаласи ҳам ўқдан яраланган.

Бундан ташқари, исроилликлар хавфсизлик кучларининг ҳаракатларига қарши чиққан бир гуруҳ фаластинликларга қарата ўт очган.

Шунингдек, Фаластиндаги манбалар, исроиллик ҳарбийлар шу йилнинг март ойида ўлдирилган фаластинлик Мутаз ал-Хаважанинг Рамаллоҳдаги уйини портлатиб юборгани ҳақида хабар бермоқда.

Ал-Хаважа оиласига шахсий нарсаларини уйдан олиб чиқишга рухсат берилмаган. Маҳаллий аҳоли билан отишма бўлиб, улардан икки нафари яраланган.

Манба: www.aa.com.tr/ru


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!