Франция терма жамоаси ва Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Миллатлар лигаси ярим финалида Испания терма жамоаси билан бўладиган учрашув ҳақидаги саволга жавоб берди.
Францияликлар Хорватияни икки ўйин натижасига кўра 2:2 ҳисобидаги дурангдан сўнг пенальтилар сериясида мағлуб этди. Испанлар беллашувида ҳам иш ўйиндан кейинги 11 метрли жарима зарбаларигача бориб етди - "қизил фурия" нидерландиялик рақибларига қараганда аниқроқ чиқди.
Миллатлар лигасининг ярим финал баҳслари июнь ойи бошида бўлиб ўтади.
"Евро-2024 учун реванш? Бу ўтмишда қолди, аммо, албатта, бизнинг мақсадимиз - финалга чиқиш. Биз шундай ўйинларда ўйнашни хоҳлаймиз. Яна бир совринни қўлга киритишга ҳаракат қиламиз," - деди Мбаппе интервьюда.
Ушбу таклиф Путиннинг уч йил олдин уруш бошланганидан бери берган биринчи расмий ишораси бўлиб, Россия босқинни тўхтатиш бўйича талабларидан чекиниши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Газетанинг бир нечта манбаларига таяниб ёзишича, 23 апрел куни Лондонда бўлиб ўтадиган музокараларда Украина ва Европа делегациялари Қўшма Штатларнинг Қримни Россияга тегишли деб тан олиш ва фронт чизиғини ҳозирги ҳолатида музлатиб қўйиш таклифи билан юзлашади.
Мессенжер асосчисининг ўз каналида ёзишича, Telegram фақат жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахсларга оид IP-манзиллар ва телефон рақамларини ошкор қилган, бироқ шахсий ёзишмаларни эмас. Шаҳсий ёзишмалар ҳеч кимга ва ҳеч қачон ошкор этилмаган.
Хитой ноядровий водород бомбасини синовдан муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда South China Morning Post ўтган ойда эълон қилинган тадқиқотга асосланиб хабар берди.