Испания терма жамоасига янги сардор тайинланди

Испания терма жамоасига янги сардор тайинланди

Альваро Мората Испания терма жамоаси сардори бўлади.

Relevo хабарига кўра, янги бош мураббий Луис де ла Фуэнте терма жамоада энг кўп ўйин ўтказган футболчилар орасидан сардорларни танлайди.

Евро-2024 саралашида Норвегия (25 март) ва Шотландия (28 март)га қарши ўйинга чақирилган футболчилар ичида «Атлетико» форварди 61та ўтказган ва бу энг катта кўрсаткич.

Иккинчи ва учинчи сардорлар эса «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри (39 ўйин) ва «Реал» ҳимоячиси Дани Карвахаль (33) бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!