Испания маликаси армияга чақирилди

Испания маликаси армияга чақирилди

Испания маликаси Леонор 3 йиллик армия хизматига чақирилди. У ҳозир 17 ёшда ва ҳали мактабда ўқийди. Ёзда мактабни тугатиши билан армияга юборилади.

Испания маликаси Леонор де Тодос лос Сантос де Бурбон Ортис — Астурия маликаси, 2014-йил 19-июндан буён испан тахтининг вориси, Испания қироли Филипп VI ва унинг рафиқаси Летисия оиласидаги тўнғич қизи, қирол Хуаннинг набираси.

Леонор Испания тахтининг вориси ва бўлажак бош қўмондондир. Қонунга кўра, монарх ҳарбий маълумотга эга бўлиши керак. У биринчи йилни Сарагосадаги армия академиясида ўтказиши, сўнгра денгиз базасига бориши, у ерда денгизчи сифатида таълим олиши ва ниҳоят у ҳаво кучлари академиясида учинчи йилини ўтказиши эълон қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!