Ислом тараққиёт банки билан янги битим имзоланди

Ислом тараққиёт банки билан янги битим имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Ислом тараққиёт банки вице-президенти Замир Иқбол билан учрашди. Унда янги молиявий воситаларни ривожлантириш бўйича келгуси режалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, «Ислом тараққиёт банки иштирокида «Кичик ва ўрта корхоналарнинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлаш» (SERVE) лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган 40 миллион долларлик қарз битими имзоланди.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган мазкур лойиҳанинг ижроси Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги томонидан амалга оширилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!