Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари Ғазо бўйича якуний баёнотни қабул қилиб, Исроилнинг анклав ва Ғарбий Соҳилдаги ҳарбий ҳаракатларини қоралаб, Фаластин ҳудудлари устидан назоратни Фаластин миллий маъмуриятига топширишга чақирди.
Бу ҳақда Ислом ҳамкорлик ташкилоти сайтида эълон қилинган ҳужжатда айтилмоқда.
Ҳужжатда Исроилнинг Ғазо ва қўшимча ҳудудларни босиб олиш режаларига йўл қўйилмаслиги қайд этилган, мамлакатлар Исроилга қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб беришни тўхтатишни ва ҳарбий амалиётларни зудлик билан тўхтатишни ҳамда Ғазо сектори блокадасини олиб ташлашни талаб қилади.
Вазирлар Тель-Авивнинг тинчлик ташаббусларини кўтаришдан ва ўт очишни тўхтатиш бўйича воситачилар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортганини қораладилар. Улар Исроилнинг БМТга аъзолиги эҳтимоли қайта кўриб чиқилишини эълон қилди ва мамлакатни “Фаластинликларга қарши уруш жиноятлари ва геноцид” учун Халқаро Суд олдида жавобгарликка тортишга чақирди.
Ташқи ишлар вазирлари БМТ Хавфсизлик кенгашини сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Бош Ассамблея сессияси чоғида фавқулодда йиғилиш ўтказиб, Исроил билан дипломатик ва иқтисодий алоқалар даражасини кўриб чиқишга чақирди. Учрашув иштирокчилари Миср, Қатар ва АҚШнинг ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этиш ва гаровга олинганларни алмашиш бўйича келишув тузиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватладилар.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.