“Ўзметкомбинат” АЖ 330 гектардан ортиқ майдонни эгаллайди. Корхона авто йўл узунлиги 12 километр масофа бўлгани учун ишчиларнинг бир цехдан иккинчисига ёки ишга ўз вақтида етиб келишида қийинчиликлар бўлар эди. Энди эса бу муаммо ўз ечимини топди. Корхона раҳбарияти ишчи-ходимлар учун бепул автобус қатновини йўлга қўйди.
Кун давомида автобуслар 14 та қатновни амалга оширади. Ҳар 15 дақиқада қатнов таъминланади. Ишчи оқими кўпайган вақтларда қўшимча рейслар ҳам йўлга чиқарилади. Смена алмашинувида эса автобуслар янада тез-тез қатнайди.
Янги тизим туфайли 9 мингга яқин металлург энди иш жойига ўз вақтида, хавфсиз ва қулай етиб келади. Автобус йўналишлари кириш-чиқиш дарвозаларини, цехларни, маъмурий биноларни, ошхоналарни ва тиббиёт пунктларини ўзаро боғлайди. Ҳаракат жараёни диспетчер маркази орқали назорат қилинади. Жадвалдаги барча ўзгаришлар ходимларга корпоратив каналлар ва ижтимоий тармоқлар орқали тезкор етказилади.
Корхонада хавфсизлик биринчи ўринда туради. Автобуслар мунтазам техник кўрикдан ўтказилади. Ҳайдовчилар учун йўл ҳаракати қоидалари ва фавқулодда ҳолатларда ҳаракат қилиш бўйича махсус ўқув машғулотлари ўтказилади. Ҳудуд ичидаги пиёдалар йўллари, белгилаш ва ёритиш тизими ҳам янгиланмоқда.
“Иш жараёнида комбинат ҳудуди бўйлаб ҳаракатланишда узилишлар бор эди. Яъни транспорт йўқлиги сабабли бир таркибий бўлиммадан бошқасига боришда ўртача ярим соат, ҳатто бир соатлаб пиёда ҳаракатланишга тўғри келарди. Табиийки, бу иш самарадорлигига ҳам, кайфиятга ҳам таъсир қилади. Энди эса эркаклар ҳам, аёллар ҳам ишга ҳам уйга ҳам анча тезроқ етиб кела олади. Йўлдаги чарчоқ йўқолади, ишга ҳам завқ билан киришишади деб ўйлайман", дейди “Ўзметкомбинат” бошқаруви раиси Баҳодир Абдуллаев.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.