Иш самарадорлигига путур етказадиган 5 та тонгги одат
Эрталаб соат 8-10 оралиғида қаҳва ичиш.
Дармутнинг Гейзел тиббиёт мактаби тадқиқотчилари маълумотига кўра, бу вақтда стресс гармони — кортизол ҳар доимгидан ҳам кўпроқ миқдорда ажралиб чиқади. Қаҳва ичиш эса унинг миқдорини янада кўпайишига сабаб бўлади.
Нима қилиш керак?
Қаҳвани тушликдан кейин соат иккигача ва иккидан бешгача бўлган вақтда ичиш керак. Чунки бу вақтда кортизол миқдори кам бўлади. Ёки умуман ичмаслик тавсия қилинади. Канадалик психологларнинг аниқлашича, 20 дақиқа югуриш қаҳвадан самаралироқ тетиклаштиради.
Кундалик қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида ўйлаш.
Авваллари самарадорлик учун тавсия қилинган услуб ўзини оқламагани маълум бўлган. Қилиниши керак бўлган ишни шунчаки ўйлаб ўтирмасдан тезроқ бажаришга киришиш керак. Сиз хаёлингизда ўйлайверганингиз сари вазият устидан назоратни йўқотасиз, иллюзияга бериласиз.
Нима қилиш керак?
Қилиниши керак бўлган ишларни ёндафтарча ёки қоғозга ёзиб боринг.
Тонгни электрон хабарни текшириш билан бошлаш.
NYU профессори Адам Алтернинг таъкидлашича, хабарни ўқигандан кейин ўзига келиш ва ишга киришиш учун камида 25 дақиқа кетади. Бу диққатнинг чалғиши билан боғлиқ.
Нима қилиш керак?
Кўзингизни очишингиз билан почтангизни текширманг, хабар келганини билдирадиган функцияни ўчириб қўйинг.
Ишга кечикиш.
Вақтнинг тўғри тақсимланмаслиги, нафақат ишингиз, балки кунингиз қандай ўтишига ҳам таъсир ўтказади. Бу эса иш самарадорлиги процентининг камайиши, куннинг унумсиз ўтишига олиб келади.
Нима қилиш керак?
Ҳаммаси оддий — эрта туриш ва эрта ишга киришиш керак.
Иш бўйича учрашувларни эрталабга белгилаш.
Учрашув ва мажлисларда турли муаммолар муҳокама қилиниб, кишининг кунлик кайфиятига таъсир ўтказиши мумкин. Бу эса ишлашга бўлган лаёқатнинг ўлишига сабаб бўлади.
Нима қилиш керак?
Тонгда ўта муҳим учрашувлардагина иштирок этиш ва белгилаш, қолганини кечга қолдириш керак.