Ирландия ТикТокни 345 миллион евро жаримага тортди

Ирландия маълумотларини ҳимоя қилиш комиссияси Хитойнинг “ByteDance” компаниясига тегишли “ТикТок” ижтимоий тармоғини болалар шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунбузарликлар учун 345 миллион евро миқдорида жаримага тортди.
Бу ҳақда регуляторнинг пресс-релизида айтилади.
Қоидабузарликлар 2020-йил 31-июлдан 31-декабргача бўлган даврга тегишли. Комиссия, шунингдек, болаларнинг профиллари ҳеч қандай билдиришномасиз очиқ қилиб қўйилгани, натижада уларнинг постлари чексиз кўп одамлар, шу жумладан ТикТокда рўйхатдан ўтмаганлар учун ҳам очиқ бўлганини аниқлади.
“Бундан ташқари, платформанинг фунционаллиги катта ёшдаги фойдаланувчиларга, жумладан, ота-онаси ёки васийси бўлмаганларга ўз аккаунтларини болалар аккаунтлари билан боғлаш ва шахсий хабарлар алмашиш имконини берди, бу эса жиддий хавф туғдирди.
Шунингдек, аккаунтларни рўйхатдан ўтказиш ва видеоларни баҳам кўришда ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларни махфийликка тажовузкорлик даражаси юқори бўлган танлов қилишга мажбур қилди”, — дейилади хабарда.
Жаримадан ташқари, комиссия ТикТокга уч ой ичида қоидабузарликларни бартараф этишни буюрди.
"ТикТок" Ирландия регуляторининг қарорига рози эмасликларини айтди.