Иқтисодчи фикри: Доллар курси бошқа давлатларда хам кўтариляпти, бизда нима учун ошмаслиги керак? Охирзамондек ваҳима қилманг!

A A A
Иқтисодчи фикри: Доллар курси бошқа давлатларда хам кўтариляпти, бизда нима учун ошмаслиги керак? Охирзамондек ваҳима қилманг!

 Иқтисодий ривожланишга кўмаклашув маркази раҳбари, иқтисодчи Юлий Юсупов Ўзбекистонда АҚШ доллари курсининг кескин ошиб кетиши сабаблари борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Мени доллар курси кўтарилиши сабабли ижтимоий тармоқларда бошланган ваҳима ҳайрон қолдирмоқда.

- Гўёки янги тарихимизда алмашув курсининг бундан каттароқ сакраши бўлмагандек. Ҳаттоки 2017 йил сентябрдаги девальвация каби мисолни назарда тутаётганим йўқ. Либерализациягача доллар қора бозорда қанчалик кўтарилганини ёдимиздан чиқариб қўйдик шекилли.

- Гўёки 2017 йил сентябргача биржа курси 10 минг сўмлик “психологик кўрсаткич”дан ошмагандек. Бизга импорт маҳсулотлар нархини худди шу курсда ҳисоблашмаганди. Энди эса 10 минг сўмлик кўрсаткич худди охирзамондек туюлмоқда. Зеро бу кўрсаткични бир неча йил аввал қайд этганмиз.

- Гўёки бозор алмашув курси бошқа давлатларда, айниқса собиқ СССРдаги қўшниларимизда кўтарилмаётгандек. Уларда ошмоқда, бизда нима учун ошмаслиги керак?

Миллий валюта алмашув курси нега тушиб кетмоқда? 

Асосий сабаб – ортиқча пул массаси эмиссияси. Валюта бозорида ҳам бошқа бозорлардаги сингари талаб ва таклиф қонуни амал қилади: агарда иккита маҳсулот бир-бири билан алмаштирилаётганида бир маҳсулот иккинчисига нисбатан кўпроқ таклиф қилинса, у ҳолда биринчисининг нархи иккинчисига нисбатан тушади. Агарда сўмнинг ортиқча массаси эмиссияси тезлиги бошқа валюталар эмиссиясиникига нисбатан ошиб кетса, у ҳолда сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан қиймати пасаяди.

Ортиқча пул эмиссияси нима? Иқтисодий ўсиш суръатидан ортиқ бўлган пул эмиссиясининг (чиқарилиши) ўсиши. Оддий сўз билан айтганда, маҳсулот массасига нисбатан пул массасининг ўсиши. Агарда ортиқча пул эмиссияси бўлса, миллий валюта мамлакат ичида ҳам (бу ички нархларнинг ўсишида кўринади, яъни инфляцияда), мамлакат ташқарисида ҳам (миллий валюта алмашув курси тушиб кетишида намоён бўлади) қадрсизланади. Шу орқали инфляция даражаси бўйича валюта бозорига чиқадиган ортиқча пул массасини мувозанатга солиб туриши керак бўлган алмашув курсининг тахминий ўзгаришларига баҳо бериш мумкин.

Нима учун фақат “тахминий ўзгаришлар” ҳақида гапириш мумкин. Чунки алмашув курсига ортиқча пул массасидан ташқари, бошқа омиллар: импортга бўлган талабнинг ўзгариши, меҳнат мигрантларидан келадиган валюта, кредит ва хорижий инвестициялар ҳамда савдо шерикларимизнинг валюта курсларидаги ўзгаришлар ҳам таъсир кўрсатади. Шу боис инфляция даражаси – бу алмашув курсининг ҳозирги ва келажакдаги ўзгаришларининг тахминий мўлжали ҳисобланади. 

Бизда ҳозир инфляция даражаси қандай? Масалан, 2018 йилда Статистика қўмитаси маълумотига кўра, 14,3 фоиз бўлган. Бу рақам тақрибий. Аммо у рақамлар ҳақида сўзлайди.

Кейинги йил давомида сўм қанчалик қадрсизланди? Бир йил аввал 1 доллар расмий курс бўйича 7765 сўм эди. Бугун – 8705. Ўсиш қандай? Атиги 12 фоиз. Бу оз. Сўм янада кўпроқ қадрсизланиши керак эди! Айниқса, аввалги йилда у деярли қадрсизланмагани ҳисобга олинса. Эслатиб ўтаман, 2017 йил сентябрда (валюта бозори либераллаштирилганидан кейин) доллар нархи 8094 сўм эди. Сўм икки йил ичида қанчалик қадрсизланди? 7,5 фоиз! Бу мамлакатдаги ҳақиқий инфляция ҳисобга олинадиган бўлса, кулгили рақам.

Нима учун айнан ҳозир алмашув курси кескин кўтарилиб кетди?

Ҳа, чамаси, Марказий банк маълум қилганидек, ташқи омиллар  таъсир кўрсатмоқда: савдо ҳамкорларимиз бўлган мамлакатлар валюталари озгина қадрсизланди. Аммо асосий сабаб бошқа ёқда. Марказий банк яқин-яқингача ташқи бозорда олтин сотиб сўмнинг ҳақиқий алмашув курсини сунъий равишда мустаҳкамлаб келганди, яъни ортиқча пул эмиссияси сабабли тушиб кетишини тўхтатиб турганди. 

Бу эса кейинги бир ярим йил ичида импорт ўсишига асосий сабаб бўлди. Қандай боғлиқлик бор? Экспорт ҳам, импорт ҳам алмашув курсига қаттиқ боғланган. Агарда сўмнинг ҳақиқий алмашув курси ўсса (яъни номинал девальвация инфляциядан ортда қолса), у ҳолда импорт нисбатан арзонлашади ва унга бўлган талаб ошади. Экспорт билан эса ҳаммаси аксинча: миллий валютанинг мустаҳкамланиши эса экспортнинг фойдасини камайтиради (маҳсулотларимиз ташқи бозорда қимматлашади). Натижада хорижий валюта таклифи камаяди, унга бўлган талаб эса ошади.

Марказий банк девальвациянинг ҳозирги сабаби импортга бўлган талабнинг ўсиши деб айтганида мутлақо ҳақ. Фақат бу ўсиш биринчи навбатда Марказий банкнинг аввалги сиёсати натижаси эканлигини айтишмаяпти. Айнан олтин-валюта резервларини сотиш ҳисобига сўмни мустаҳкамлаш сиёсати импортнинг ўсишини рағбатлантирган. 

Ҳозирда Марказий банк бу сиёсатдан воз кечди. Доллар пайтдан фойдаланмоқда. Яъни сўм девальвацияси сунъий равишда ушлаб турилганидан сўнг бозорда сакраш юз бермоқда ва мувозанат тикланмоқда. 

Энг асосийси, Марказий банкнинг интервенцияси алмашув курсининг кескин сакрашини силлиқлашга йўналтирилиши лозим. Аммо амалиётда бундай сиёсат моҳирона олиб борилмайдиган бўлса, тескари натижани кўришимиз мумкин.

Хулоса қандай?

- Талаб ва таклиф қонунини алдашга уриниб бўлмайди. Бозорни алдаб бўлмайди. Эртами-кечми мувозанат нуқтасига қайтишга тўғри келади. Йиғилиб қолган инфляцияни ҳисобга оладиган бўлсак. Биз бу нуқтага ҳали етиб келмадик. Яъни қисқа муддатли даврда агарда Марказий банк аралашмайдиган бўлса (шундай бўлишига умид қиламиз), доллар яна ошади. 

- Ҳозирги девальвация импортнинг қимматлаши, натижада эса ҳажми қисқаришига олиб келади. Бошқа томондан, бу экспортчилар учун манфаатли. Натижада экспорт ўсишини кутиш мумкин (табиийки, мавсумий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда).

- Узоқ муддатли режада доллар курси ортиқча пул эмиссияси муаммосини ҳал қилмагунимизча ўсишда давом этади. Айнан у инфляция ва девальвацияни вужудга келтиради. Молия тизимимизни мустаҳкамлашни истасак, унинг мустаҳкам эмаслиги сабабларини бартараф этишимиз лозим. 

Ортиқча пул эмиссияси нимага боғлиқ – бу мавзу алоҳида суҳбатни талаб қилади ва бу борада мақолаларим чоп этилган. Унинг фискал сиёсат соҳасида ҳам, пул-кредит сиёсати соҳасида ҳам сабаблари мавжуд. 

Шундай қилиб, молиявий мустаҳкамлигимиз, жумладан алмашув курсининг мустаҳкамлиги Ҳукумат ва Марказий банк ҳамда ташаббуслари иқтисодиётдаги ортиқча пул миқдорига катта таъсир кўрсатувчи Президентнинг қўлларида. Раҳбариятимизнинг оқилона йўл тутишига, молия интизоми ва бозор иқтисодиёти қонунларига риоя қилишига умид қиламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:

«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»

Гўшт нархи кескин ошмоқда

Ўзбекистонда гўшт нархи сўнгги вақтларда сезиларли қимматлашди.

ЖЧ-2026ни ўтказиб юборадиган энг қиммат футболчилар рейтинги тузилди

Transfermarkt мутахассислари ўзига хос рейтингини эълон қилишди.

АҚШ разведкаси Трампни огоҳлантирган — Профессор Жон Миршаймер

Жон Миршаймернинг айтишича, АҚШ разведкаси Дональд Трампга Эрон билан уруш яхши натижа бермаслигини олдиндан айтган.

Трамп Саудия шаҳзодаси ҳақида кескин баёнот қилди

Дональд Трамп Муҳаммад ибн Салмон ҳақида кескин ва баҳсли баёнот берди.

Туркия АҚШни огоҳлантирди!

Агар курдлар Эронга қарши ҳужумларда иштирок этса, дарҳол ҳарбий жавоб бўлади.

Россия Украина борасида Жанубий Кореяни жиддий огоҳлантирди

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.

"Бу ёлғон. Мен унинг гапларини эшитдим ва..."

Ушбу баёнот Парижда бўлиб ўтган "G7" давлатлари ташқи ишлар вазирлари учрашувидан сўнг оммага олиб чиқилди.

Ўзбек клубларига миллиардлар ажратилди

Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.

ОАВ: Саудия Арабистони уруш сабаб АҚШга чақириқ билан чиқди

Бу ҳақда The Guardian Саудия разведка манбасига таяниб хабар берди.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Нетаньяху Исроилдан қочиб кетди

У Эрон баллистик ракета отишидан олдин қочишга улгурибди.

Полша нашри Алишер Усмоновнинг синглиси муҳокама этилган Лавров ва Сийярто ўртасидаги суҳбат ёзувини эълон қилди

Айни пайтда мазкур аудиоёзув Европа ва Украина матбуотида кенг муҳокама этилмоқда.

Зеленский: "Украина Россия билан келишувнинг ҳар қандай шаклига тайёр"

Ўт очишни тўхтатишнинг барча кўринишларига, шу жумладан, Пасха байрами кунларида ҳам жангларни тўхтатишга розимиз.

Иордания қироли Нетаньяху билан учрашишдан бош тортди

Исроил Бош вазири идораси Иордания томонига Эрон билан кескинлашувдан олдин ҳам учрашув ўтказиш бўйича сўров юборган.

Трамп нефт тақчиллигини бошдан кечираётган мамлакатларга таклиф берди

Ўзингизни ўзингиз ҳимоя қилишни ўрганишни бошлашингизга тўғри келади.

Эрон вице-президенти: "Қуруқликдаги операция ўтказилса, АҚШ қўшинларининг қайтиши Теҳронга боғлиқ бўлади"

Муҳаммад Ризо Ариф Al Jazeera телеканалида АҚШ президенти Дональд Трамп Америка қўшинларини Харк оролига жойлаштиришга қарор қилиши мумкинлигини, аммо уларнинг қайтиши Вашингтонга эмас, балки Теҳронга боғлиқлигини айтди.

Андижонда қалбаки дори воситалари тайёрловчи 3 та яширин лаборатория аниқланди

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.

Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди

Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.

Исроил ҳужумларида Ливанда ҳалок бўлганлар сони 1 247 нафарга етди

Сўнгги 24 соатда Исроил қўшинлари Ливан ҳудудига амалга оширган ҳаво ҳужумлари натижасида камида тўққиз киши ҳалок бўлди.

НАТО: Ҳамиша иттифоқчиларимизни ҳимоя қилиш учун зарур чораларни қўллаймиз

НАТО бугунги кунда Ирондан Туркияга йўналтирилган ракетани ишга тушириш ҳолатига муносабат билдирди.

Озарбайжонда фожиавий воқеа: эркак онасини ўлдириб, ўзини ёқиб юборди

Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.

АҚШдан Эронга огоҳлантириш: барча дрон ва ракеталарни тўхтатиш керак

АҚШ давлат котиби таъкидлашича, Эрон барча турдаги дронлар ва ракеталарни ишлаб чиқаришни тўхтатиши шарт.

Европа Иттифоқига жиддий айблов: Украина ҳужумлари учун ҳаво ҳудуди очилганми?

Европа Иттифоқи Украинага Россияга қарши ҳужумларда билвосита ёрдам бераётганликда айбланмоқда.

Эрондан огоҳлантириш: Ҳормуз бўғозидаги ҳар қандай провокация вазиятни кескинлаштиради

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Ҳормуз бўғозидаги ҳар қандай провокация минтақадаги вазиятни янада оғирлаштириши мумкинлигини билдирди.

Россиядан чақириқ: Яқин Шарқдаги урушни зудлик билан тўхтатиш керак

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Форс кўрфази мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот ўтказиб, Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди.

Эрондан жиддий айблов: гуманитар самолётга ҳужум ортида АҚШ ва Исроил борми?

Эрон Fars ахборот агентлиги орқали АҚШ ва Исроилни гуманитар ёрдам олиб кетаётган фуқаролик самолётига ҳужум қилганликда айблади.

Қашқадарёда қурилиш ҳудудида вафот этган 12 ёшли қиз иши бўйича ҳукм чиқарилди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 2020 йил август ойида содир бўлган фожиали ҳодиса юзасидан суд ҳукми эълон қилинди.

Наманганда 6-синф ўқувчиси зўрланди,зўравонлик қилган шахс қамоққа олинди

Наманган вилоятида мактаб ўқувчисига нисбатан содир этилган жинсий зўравонлик жинояти ҳолати Болалар омбудсмани назоратига олинди.

Трамп: "Эрон бизга яна бир совға берди"

Трамп бу ҳақда журналистларга маълум қилди.

Афғонистондаги сув тошқинлари 17 кишининг ҳаётига зомин бўлди

Бу ҳақда мамлакат Миллий табиий офатларни бошқариш бошқармаси вакили Юсуф Ҳаммад маълум қилди.

Интерпол қидирувида бўлган икки ўзбекистонлик Туркияда қўлга олинди

Хабарга кўра, 40 ёшли T.Р. ва 38 ёшли Ф.A. Ўзбекистонда йирик миқдорда фирибгарлик жиноятини содир этгани учун халқаро қидирувда бўлган.

Тошкентда тунда пойга уюштирган 2 ҳайдовчи қамалди

Мазкур кўчадаги камера ёзувлари ва гувоҳларнинг кўрсатмаси асосида ўтказилган суриштирувлар давомида Lacetti русумли автомобилда 27 ёшли Рамиз Исломов ва Onix русумли автомобилда 21 ёшли Азимжон Абдусатторов бўлгани аниқланган.

Парижда Bank of America биноси олдида теракт содир этилишининг олди олинди

Жиноятчининг иқрор бўлишича, уни Snapchat платформаси орқали 600 евро эвазига ёллашган.

Украина терма жамоаси Испанияда ўғрилар ҳужумига учради

Ўйинчилар ва мураббийлар штаби қимматбаҳо соатлар, бир неча минг евролик ҳашаматли буюмлар ва нақд пул йўқолганини аниқлаган.

Хакан Фидан: Яқин Шарқдаги кескинлик кенгроқ урушга айланиши мумкин

Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан Стамбулда бўлиб ўтган Халқаро стратегик коммуникациялар (STRATCOM) саммитида сўзлаб, маълум қилди.

Кенияда ёмғир ва сел оқибатида ўлимлар сони 108 га етди

Бу ҳақда мамлакат Миллий полиция хизмати хабар берди.