«Ипотека банк» ва «Кока-кола» компанияси қанчага сотилгани маълум қилинди

Бугунги Президент йиғилишида «Ипотека банк» 324 миллион долларга ва «Кока-кола» компаниясидаги давлат улуши 252 миллион долларга сотилгани маълум қилинди
Шунингдек, Ўзсаноатқурилишбанк ва Ўзмиллийбанкнинг ўртача 2% акциялари аҳолига тўғридан-тўғри сотиладиган бўлди. Акциялари сотилган корхоналар беш йил давомида соф фойдасининг камида 30 фоизи дивиденд тўлашга йўналтириши белгилаб қўйилди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).