Собиқ исроиллик дипломат Илан Бейкернинг айтишича, агар Иордания Тел-Авивнинг Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида жойлашган ҳудудларни аннексия қилишдан норози бўлса ва тинчлик шартномасини бузиш билан таҳдид қилса, Иордания подшоҳи Исроилга қарши уруш эълон қилиши мумкин. Иордания раҳбари аллақачон арзимаган тажовуз ҳолатида яҳудий давлати ҳудудига зарба бериш билан таҳдид қилган.
"Иордания билан тинчлик шартномасини тузишда қатнашган истеъфодаги исроиллик дипломат Илан Бейкернинг таъкидлашича, қироллик Исроил билан уруш қилмаса, у билан тузилган шартномани бекор қилишга қонуний ҳақи йўқ. У Исроилнинг Қуддусдаги жамоат ва ҳукумат ишлари маркази томонидан эълон қилинган ҳужжатда "икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар тинчлик шартномасининг 2-моддасида кўзда тутилган ва суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ўзаро тан олиш, шунингдек, ҳар икки томоннинг сиёсий мустақиллиги"ни тушунтирган. "Тинчлик шартномаси амал қилиш муддатига эга эмас ва уни фақат тажовузкор ҳаракатлар ёки томонлардан бирига уруш эълон қилиш билан бекор қилиш мумкин, бу билан шартноманинг моҳияти бекор қилинади", деди у. Бейкер давом этди: "Иорданиянинг бундай ҳаракатга қизиқиши жуда шубҳали. Айниқса Ғарбий Соҳилнинг қўшиб олиниши унинг суверенитети ёки ҳудудий яхлитлигига қарши тажовуз эмас. Бундан ташқари, Иордания Ғарбий Соҳилни 1948 йилдан 1967 йилгача бошқарганидан бери, тинчлик шартномаси Ғарбий Соҳилга тааллуқли эмаслигини очиқ айтилган», - дея хабар беради “Al-Masdar News”.
Таҳлилчиларга кўра, Исроилнинг ўзига бўлган ишончи Яқин Шарқдаги янги кенг кўламли ҳарбий можаронинг сабаби бўлиши мумкин, бу Исроил ва Фаластинга қўшимча равишда Иордания, Эрон ва Ливан каби давлатларни жалб қилиши мумкин, бу Тел-Авив учун жуда катта муаммо бўлиши аниқ.
"Ҳозирги вазият шундан иборатки, фақат фаластинликларнинг ўзида ҳам Исроилнинг ҳаво мудофаасига зарба бериш учун етарлича бошқарилмайдиган ракеталарга мавжуд. Ливан, Эрон ва Иордания давлатларида имкониятлар бундан ҳам кенгроқ. Бу истилочилик сиёсатини олиб бораётган Тел-Авив учун яхшигина “калтак” бўлиб хизмат қилиши мумкин", - дейди таҳлилчи.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.