Иордания қуролли кучлари армиянинг жанубий қўмондонлиги душанба куни гиёҳванд моддаларни олиб ўтишга уринишнинг олдини олганини маълум қилди. Контрабандачилар подшоҳликнинг ғарбий чегарасидан дрон ёрдамида наркотик моддалар юкини олиб ўтмоқчи бўлди.
Иордания қуролли қучлари вакилининг айтишича, Иордания жанубий қўмондонлиги чегара бўлинмалари мамлакатнинг ғарбий чегараси орқали дроннинг ноқонуний чегарани кесиб ўтишга уринишини аниқлаган.
Баёнотда дрон қайси давлат билан чегарани кесиб ўтганига аниқлик киритилмаган. Эътибор беринг, Иордания шимоли-шарқда Ироқ, шарқ ва жанубда Саудия Арабистони билан чегарадош.
Фото: Иордания қуролли кучлари
Иордания ҳарбийлари бундай ҳолатлар учун ишлаб чиқилган жанговар ҳаракатлар қоидаларини қўллаган, бунинг натижасида дрон Иордания ҳудудида уриб туширилган. Қўлга олинган материаллар тегишли идораларга топширилди, дейилади хабарда.
Армия вакилининг таъкидлашича, Иордания қуролли кучлари чегарадаги ҳар қандай таҳдид ва миллий хавфсизликка путур етказиш ва тинч аҳолига зарар етказишга қаратилган ҳар қандай уринишларга қатъий жавоб беришда давом этади.
Иордания мунтазам равишда гиёҳванд моддалар контрабандасига уринишларга дуч келади, бу сўнгги йилларда кучайган.
Шунингдек, суғуртасиз машина ҳайдаганларга кўпроқ жазо бериш ва камера таний олмайдиган автомобиль рақамлари муаммосини ҳал қилиш чоралари ҳам кўриб чиқилмоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги қуролсизланиш ва қуролларни назорат қилиш бошқармаси директори Ҳайдар Али Балужий 12 кунлик уруш давомида Исроил томонидан Эрондаги вакцина ва дори воситалари ишлаб чиқариш объектлари ҳамда соғлиқни сақлаш марказларига қилинган ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва минтақавий хавфсизликка таҳдид сифатида баҳолади.
Ғазода ишлаётган журналистларнинг айтишича, улар тўғридан-тўғри нишонга олинмоқда ва исмлари Исроил режими армияси рўйхатларига қасддан йўқ қилиш мақсадида киритилган.
2025 йил 11 август куни Ғазо шаҳридаги “Аш-Шифа” шифохонаси ёнида жойлашган журналистлар чодирига Исроил томонидан уюштирилган зарба оқибатида Al Jazeera телеканалининг 5 нафар ходими ҳалок бўлди.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.