Интерпол коронавирусга қарши қалбаки вакциналар пайдо бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Интерпол коронавирусга қарши қалбаки вакциналар пайдо бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Интерпол уюшган жиноий гуруҳлар коронавирусга қарши қалбаки вакциналар тарқатиши ёки ҳақиқийсини ўғирлаши мумкинлигидан ташвишланмоқда, деб ёзади The Guardian нашри.

"Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари коронавирусга қарши вакцина билан боғлиқ жиноий фаолликнинг барча турларига қарши имкон борича яхши тайёргарлик кўриши жуда муҳим", - деди Интерпол бош котиби Юрген Шток.

Нашрнинг ёзишича, Интерпол ташкилотнинг 194 аъзо мамлакати ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тегишли огоҳлантирув жўнатган.

Штокнинг қайд этишича, жиноятчилар олами "вакциналар етказиб бериш занжирига боғланиш ёки уни узиб ташлашни режалаштирмоқда", шунингдек, сохта сайтлар ёрдамида одамларга қалбаки дориларни таклиф этиши мумкин.

Бундан ташқари, жиноятчилар катта эҳтимол билан коронавирусни аниқлайдиган қалбаки тестларни ишлаб чиқариши ва тарқатиши ҳам мумкин. 

Аввалроқ Буюк Британия Pfizer ва BioNTech компанияларининг коронавирусга қарши вакцинасидан фойдаланишни маъқуллаган биринчи давлатга айланганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!