«Интернет уламоларидан фатво олманг». Муфтий Нуриддин Холиқназаров диний масалада фақат зикр аҳлидан сўраш кераклигини айтди

«Интернет уламоларидан фатво олманг». Муфтий Нуриддин Холиқназаров диний масалада фақат зикр аҳлидан сўраш кераклигини айтди

Муфтий Нуриддин Холиқназаров баҳсли саволларни фақат олимлардан сўраш кераклигини айтди. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси ахборот хизмати хабар берди.

«Шаръиатда мўмин-мусулмонларни икки қисмга бўлишади. Биринчиси, диний илмларни билган, салоҳиятли кишилар. Иккинчи тоифа оятларни, диний қоидаларни ўзича тушунолмайди. Шу томондан, фатво жиҳатдан одамлар иккига бўлинади.

Аллоҳ Таоло Қуръонда турли мисоллар келтиради, ўша зарбулмасалларни ҳамма ҳам тушуна олмайди. Фақат олимлар фаҳмлайди. Демак, олимнинг вазифаси — мана шу тушунган нарсасини бошқаларга етказиш.

Одамлар бор, турли китоблар ўқийди, билим олади. Мана шулар дин ҳақида гапираётганда «менимча» деган сўзни ишлатади. Мана шу «менимча» дейдиган одам биз айтган олим, муштаҳид одам. У одам шариатни ўрганиб чиқиб, фикр айтади. Аммо диний билими йўқ, саводи йўқ одам бу ҳақда фикр билдиришга ҳақи йўқ. Шунчаки ўша уламоларга эргашмоғи керак бўлади.

Қўштирноқ ичидаги «интернет уламоларидан» фатво оладиганлар бор. Бу нарсадан сақланиш керак. Ҳар қайси сўраладиган нарсани имом домлалардан сўраб бориш керак. Фатво эса Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан чиқарилади», — дейди муфтий домла.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!