"Instagram"да яна бир янги функция пайдо бўлди

"Instagram"да яна бир янги функция пайдо бўлди

Instagram ўз иловасига янги функцияни жорий қилди.

Энди фойдаланувчилар ўз “публикация”ларига ўз изоҳларини маҳкамлай олишади. Компания ушбу янгиликни 2020 йилнинг майида синовдан ўтказган эди. Ҳозир эса ушбу функция ҳаммага бирдек тақдим қилинди.

Фойдаланувчи умумий ҳисобда учта изоҳни жойлаштириши мумкин. Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, бундай тартиб позитив хабарларни саралашга имкон беради.  

Янги функциядан фойдаланиш учун танланган изоҳни суриш керак. Шунда менюда нафақат “Ўчириш”, балки  “Шикоят қилиш”, “Жавоб бериш”, “Михлаш”,тугмаси пайдо бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!