"Инстаграм"да фуқароларни чув тушириб келган 18 ёшли йигитча қўлга олинди

"Инстаграм"да фуқароларни чув тушириб келган 18 ёшли йигитча қўлга олинди

Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида яшовчи 20 ёшли (аёл) Б.Х. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 2.400.000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида яшовчи 18 ёшли М.А. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган, М.А. “Инстаграм” ижтимоий тармоғи орқали “Iphone 12pro” сотилади дея ёлғон эълон жойлаштирган ва бу эълонга ишонган жабрланувчи (аёл) Б.Х. билан телефон орқали гаплашиб, уни ишончига кириш орқали, олдиндан 2.400.000 сўм миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олган ва ёзишмаларни ўчириб юбориб, унинг қўнғироқларига жавоб бермай, қора рўйхатга киргазиб қўйган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, М.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!