"Instagram"да энг кўп пул топадиган юлдузлар рейтинги эълон қилинди

"Instagram"да энг кўп пул топадиган юлдузлар рейтинги эълон қилинди

Hopper HQ компанияси Instagram’да реклама қилиш орқали энг кўп пул топадиган юлдузлар рўйхатини тузиб чиқди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

2021 йилда рейтингга футболчи Криштиану Роналду етакчилик қилган. Унинг ижтимоий тармоқдаги битта пости 1,6 миллион долларни ташкил этади. Маълумки, у сўнгги бир неча йилдан буён ушбу рўйхатнинг дастлабки учталигидан ўрин олиб келмоқда. Instagram’да Роналдунинг обуначилари сони 295 миллионни ташкил этади.

Иккинчи ўринни 2020 йилда рейтингнинг юқори поғонасини банд этган актёр Дуэйн Жонсон эгаллаган. Унинг обуначилари сони 242 миллионга етади ва ижтимоий тармоқдаги битта рекламаси нархи 1,5 миллион долларга тенг.

Учинчи поғона эса қўшиқчи Ариана Грандега насиб этган. Обуначилари сони 240 миллионни ташкил этадиган қўшиқчининг саҳифасидаги битта реклама нархи 1,5 миллион доллар.

Instagram’даги энг бой юлдузлар рўйхати:

  • Криштиану Роналду (242 миллион обуначи) — 1,6 миллион доллар;
  • Дуэйн Жонсон (240 миллион обуначи) — 1,5 миллион доллар;
  • Ариана Гранде (240 миллион обуначи) — 1,5 миллион доллар;
  • Кайли Женнер (237 миллион обуначи) — 1,4 миллион доллар;
  • Селена Гомес (233 миллион обуначи) — 1,4 миллион доллар;
  • Ким Кардашьян (225 миллион обуначи) — 1,4 миллион доллар;
  • Лионель Месси (215 миллион обуначи) — 1,1 миллион доллар;
  • Бейонсе (182 миллион обуначи) — 1,1 миллион доллар;
  • Жастин Бибер (176 миллион обуначи) — 1,1 миллион доллар;
  • Кендалл Женнер (167 миллион обуначи) — 1 миллион доллар.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!