ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ УМУМЖАҲОН ДЕКЛАРАЦИЯСИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИГА ОИД АЙРИМ МАСАЛАЛАР

A A A
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ УМУМЖАҲОН ДЕКЛАРАЦИЯСИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИГА ОИД АЙРИМ МАСАЛАЛАР

Бугунги кунда ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, унинг қонуний манфаатларини таъминлаш масаласи ётади. Чунки жамиятда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизимини яратмасдан туриб, ҳуқуқий демократик давлат барпо этиш мумкин эмас.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар инсон ҳаётини, унинг дунёқарашини ҳамда турмуш даражасини ўзгартиришга хизмат қилмоқда. Жамиятда “Янги Ўзбекистонни биргаликда барпо этамиз” деган улуғвор мақсад шаклланди ҳамда “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган янги ғоя кундалик фаолиятимизга фаол кириб бормоқда.

Шу билан бирга, ҳозирги кунга келиб ҳам инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасини муаммолардан холи деб бўлмайди. Бунга асосий сабаблардан бири сифатида аксарият давлатларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга фақатгина миллий ҳуқуқий тизимлар орқали интилишини кўрсатишимиз мумкин.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатини фақатгина миллий ҳуқуқий тизимда қабул қилинган нормалар билан таъминлаб бўлмайди. Бунда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини халқаро тан олинган принциплар, халқаро конвенциялар ва шартномаларда белгиланган нормалар ва қоидалар асосида ҳимоя қилиш ҳам талаб этилади.

Сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш ва халқаро мажбуриятларни бажариш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, давлатимиз томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари юзасидан чет эл давлатлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда уни янада ривожлантиришга доир тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари бўйича 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатларга, жумладан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 6 та асосий шартномаcи ва 4 та факультатив протоколига қўшилган [1].

Республикамизда ушбу шартномалар асосида миллий қонунчилик тизими ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига халқаро стандартларни ва қоидаларни тизимли равишда имплементация қилишнинг ўзига хоc модели, инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини муҳофаза қилиш мониторинги миллий тизими шакллантирилган.

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида инсон ҳуқуқлари бўйича ўз миллий ҳуқуқий тизимини яратган илк давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳимоясининг халқаро тан олинган принциплари, болалар ва хотин-қизлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, коррупция ва одам савдосига қарши қарши курашиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида қатор миллий дастурлар, чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ҳамда ушуб соҳа билан шуғулланувчи махсус комиссиялар ташкил этилди.

Ушбу жараёнга давлат ташкилотларини жалб этиш, уларнинг шахс, жамият ва давлат олдидаги вазифаларини аниқ белгилашга эришилди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда унинг қонуний манфаатларини таъминлашда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси муҳим ҳужжатлардан бири ҳисобланади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси резолюцияси шаклида қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси юридик жиҳатдан мажбурий эмаслиги ва тавсиявий характерга эга эканлигига қарамасдан, ушбу халқаро-ҳуқуқий ҳужжатнинг аҳамияти беқиёсдир.

Зеро, унинг қабул қилиниши инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида жуда кўплаб халқаро конвенцияларни ишлаб чиқиш ҳамда уларга риоя этилишини назорат қилишнинг бошланғич нуқтаси бўлиб хизмат қилди.

Конвенция нормалари халқаро ҳуқуқ нормаларида, миллий ҳуқуқ тизимида ва инсон ҳуқуқлари бўйича бошқа муҳим ҳужжатларда ўз аксини топган бўлиб, улар шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган юридик жиҳатдан мажбурий бўлган нормалар тизимини ташкил этади.

Мазкур Декларациянинг қабул қилиниши инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда халқаро ҳамжамият эришган энг катта ютуқлардан биридир.

Ҳозирги кунга келиб ҳам дунёнинг кўплаб ривожланган давлатлари ушбу ҳужжатда белгиланган нормаларни ўз миллий ҳуқуқий тизимларига имплементация қилиш учун турли чораларни кўришда давом этмоқдалар.

Таъкидлаш жоизки, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси Ўзбекистон Республикаси мустақилликни қўлга киритганидан сўнг қўшилган биринчи халқаро-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

Ушбу Декларация 1991 йил 30 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Советининг навбатдан ташқари VII-сессиясида ратификация қилинган. Ушбу Декларация ратификация қилинганидан сўнг юртимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида тизимли ишлар амалга оширилди.

Хусусан, 2008 йилда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–3994-сонли “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида”ги Фармони [2] қабул қилинган.

Бунда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий, қонунчиликка оид чора-тадбирлар тизимини такомиллаштириш энг асосий вазифалардан бири сифатида белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури тўғрисида” 2018 йил 5 майдаги ПФ–5434-сон Фармони [3] ҳам қабул қилинган.

Ушбу Фармонга асосан давлат, жамият ва фуқароларнинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг тамойиллари ва қадриятларига эътиборини янада кучайтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий ва бошқа чоралар тизимини янада такомиллаштириш бўйича амалий вазифалар белгиланди.

Шу билан бирга, қонунчилик ҳужжатларига ва давлат органларининг амалий фаолиятига инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида халқаро стандартларни имплементация қилиш механизмлари самарадорлигини ошириш мақсадида бир қатор вазифалар белгилаб олинди.

2018 йил ноябрь ойида Самарқандда “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми бўлиб ўтди.

Ушбу форум қитъада инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг мавжуд механизмларини такомиллаштириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар ўртасидаги ҳамкорликни таъминлаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишга қаратилган эди.

Форум давомида Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилинди. Ушбу декларация БМТ Бош ассамблеясининг 73-сессияси ҳужжати сифатида тасдиқланди. Бунда “эркинлик, тенглик, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ғоялари бирламчи вазифа бўлмаган цивилизация ва давлатлар мавжуд эмас”лиги таъкидланган [4].

Бундан ташқари, 2020 йилда мамлакатимиз тарихда биринчи марта Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо этиб сайланди [5, 7-б].

Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш фаолияти бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга қаратилган БМТ тизимидаги энг нуфузли ҳукуматлараро органлардан бири ҳисобланади.

БМТ Бош ассамблеяси органи ҳисобланган Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга 47 та давлат аъзо ҳисобланади ва Кенгаш аъзолари уч йиллик муддатга яширин овоз бериш йўли билан сайланади. Бу ҳам инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги муҳим қадамлардан биридир.

Энди эса, бевосита Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси инсон ҳуқуқлари ва уни ҳимоя қилиш масаласига тўхталиб ўтамиз.

Инсон ҳуқуқлари ва уни ҳимоя қилиш бўйича олимлар ўртасида турли хил фикрлар ва қарашлар мавжуд.

Кўпчилик олимлар инсон ҳуқуқлари кўпқиррали ҳодиса эканлигини, инсон ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олишини қайд этишади [6, 62-б].

Бошқа бир муаллифлар эса инсон ҳуқуқлари давлатлар конституциялари ва халқаро ҳуқуқда белгилаб қўйилган шахсий ва жамоавий ҳуқуқларнинг йиғиндисидир деган ғояни илгари суришади [7, 23-б].

Шунингдек, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида ҳам инсон ҳуқуқлари тушунчаси ўз ифодасини топган. Декларациянинг Муқаддимасида “инсон ҳуқуқлари” термини қўлланилган бўлиб, ушбу термин барча халқаро ҳуқуқ субъектлари ва унинг иштирокчилари учун бир хил маънода тушунилиши лозим.

Инсон ҳуқуқларидан амалда фойдаланиш ҳар бир шахснинг ўз ҳаётини эркин қуриши ва ўз тақдирини ўзи белгилаши, тенглик ва инсон қадр-қимматини ҳурмат қилишга кўмаклашади. Инсон ҳуқуқлари ҳар бир одамнинг энг асосий ва ажралмас ҳуқуқлари ҳисобланади. Улар шахс, жамият ҳамда давлат ҳокимият идоралари билан бўладиган муносабатларнинг моҳиятини белгилаб беради.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида назарда тутилган асосий тамойиллар ўзининг ифодасини топган. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида назарда тутилган умуминсоний ҳуқуқлар олий қадрият даражасига кўтарилган.

Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият сифатида белгилаб қўйилган. Ушбу норма давлатимизни умумбашарий инсонпарварлик қоидаларига асосланган давлат эканлигини кўрсатади.

Конституциямизнинг “Инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари” деб номланган иккинчи бўлимида белгиланган нормалар ушбу Декларация талабларига тўла мос келади. Хусусан, Конституциямизда белгиланган инсоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайдиган миллий қонунчилик меъёрлари Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига тўла мос келади.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 2-моддасида “ҳар бир инсон ирқи, тана ранги, жинси, тили, дини, сиёсий ёки бошқа эътиқодларидан, миллий ёки ижтимоий келиб чиқиши, мол-мулки, табақаси ёки бошқа ҳолатидан қатъи назар ушбу Декларацияда эълон қилинган барча ҳуқуқ ва эркинликка эга бўлиши зарур” деган норма белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 18-моддасида эса, ушбу Декларацияга мос равишда қуйидаги норма мавжуд.

Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар [8].

Энди эса, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида белгиланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўз ифодасини топган инсон ҳуқуқларига оид энг асосий нормаларга тўхталиб ўтамиз.

Ушбу ҳуқуқларни алоҳида турларга (фуқаролик, шахсий ва сиёсий ҳуқуқлар соҳасида; иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар соҳасида; жамоавий ҳуқуқлар соҳасида) ажратган ҳолда таҳлил этамиз

Фуқаролик ва шахсий ҳуқуқлар соҳасида:

1) яшаш ҳуқуқи;

2) эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи;

3) қийноқ, шафқатсиз, инсонийликка зид ва шахс қадр-қимматини камситувчи муомала ва жазо турларидан эркин бўлиш ҳуқуқи;

4) турар жой дахлсизлиги ҳуқуқи;

5) ҳаракатланиш эркинлиги ҳуқуқи;

6) фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқи;

7) маълумотлардан эркин фойдаланиш ҳуқуқи;

Ушбу ҳуқуқлар Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси асосида Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам мустаҳкамлаб қўйилган.

Хусусан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 3-моддасида хар бир инсон яшаш, эркин бўлиш ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқларига эга эканлиги белгиланган.

Яшаш ҳуқуқи бу инсоннинг туғилиши билан вужудга келувчи, унинг биологик мавжудлигини таъминловчи ҳамда давлат томонидан муҳофаза қилинувчи ҳуқуқдир [9, 133-б].

Бош Қомусимизнинг 24-моддасида яшаш ҳуқуқи, 25-моддасида эса эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи белгиланган бўлиб, унга кўра:

Яшаш ҳуқуқи ҳар бир инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаётига суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир. Ҳар ким эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга. Ҳеч ким қонунга асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши ёки қамоқда сақланиши мумкин эмас [10].

Эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқига тўхталадиган бўлсак, ҳар бир инсон туғилиши билан қўлга киритадиган, ҳар ким эркин, ўз ихтиёри бўйича ҳаракат қилиш, ўзганинг шахсий эркинлиги ва дахлсизлигига зиён етмайдиган тарзда юриш-туришни танлаш имконини берувчи ҳуқуқ [11, 137-б].

Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар соҳасида:

1) меҳнат қилиш ва эркин касб танлаш ҳуқуқи;

2) тиббий хизматлардан фойдаланиш ҳуқуқи;

3) таълим олиш ҳуқуқи;

4) касаба уюшмалари ташкил этиш ва уларга бирлашиш ҳуқуқи;

5) ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқи;

6) муносиб турмуш кечириш, хусусан, етарли озиқ-овқат, кийим-кечак ва уй-жойга эга бўлиш ҳуқуқи ва бошқалар.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 23 ва 24-моддаларида меҳнат қилишга оид нормалар белгиланган. Унга кўра:

Ҳар бир инсон меҳнат қилиш, ишни эркин танлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиниш, меҳнат учун тенг ҳақ олиш, дам олиш ва бўш вақтга эга бўлиш, ҳақ тўланадиган меҳнат таътили олиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг IX бобида “Иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқлар” мустаҳкамлаб қўйилган.

Конституциямизнинг 37–39-моддаларида меҳнат муносабатларига оид нормалар белгиланган.

Ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эгадир. Ёлланиб ишлаётган барча фуқаролар дам олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Шунингдек, Декларацияда ҳар бир инсон касаба уюшмалари тузиш ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун касаба уюшмаларига кириш ҳуқуқига эга бўлиши мумкинлиги белгиланган. Декларацияда ушбу ҳуқуқ ижтимоий ҳуқуқлардан бири сифатида келтирилган.

Бироқ, Конституциямиз бўйича мазкур ҳуқуқ сиёсий ҳуқуқлардан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари касаба уюшмаларига, сиёсий партияларга ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш, оммавий ҳаракатларда иштирок этиш ҳуқуқига эгадирлар [12].

Меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар, шунингдек ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида таълим олаётган, ўн беш ёшга тўлган ҳеч қандай тафовутсиз ўз танловига кўра ва олдиндан рухсат олмай туриб, ихтиёрий равишда касаба уюшмаларини тузиш ҳуқуқига, шунингдек касаба уюшмаларига уларнинг уставларига риоя этиш шарти билан аъзо бўлиш ҳуқуқига эгадир [13].

Жамоавий ҳуқуқлар соҳасида:

Халқларнинг:

1) ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи;

2) ўз табиий бойликлари ва ресурсларидан эркин фойдаланиш ҳуқуқи;

3) тинчликка бўлган ҳуқуқи;

4) экологик тоза атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқи.

Шу билан бирга, Декларацияда белгиланган миллий, этник, диний ёхуд тил бўйича озчиликни ташкил этадиган гуруҳлар ҳуқуқлари ҳамда туб жой халқларининг ҳуқуқлари жамоавий ҳуқуқлар тоифасига киради [14, 25-б].

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда энг асосий ҳужжатлардан бири ҳисобланади.

Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюро раҳбари Кристиан Штрохал “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ҳукуматлар ўз фуқаролари, ўз аҳолиси билан қандай муносабатда бўлиш ва улар тўғрисида қандай қилиб ғамхўрлик қилиш тамойилларини биринчи бўлиб ўртага ташлади” [15, 17-б] деб тўғри таъкидлаган.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси ва ундаги марказий қадриятлар – инсон қадр-қиммати, адолат, камситилишга йўл қўйилмаслиги, тенглик, ҳаққонийлик, буларнинг умумбашарийлиги ва ажралмас эканлиги – ҳар биримизга ва ҳар доим тегишлидир [16].

Ушбу Декларация инсон ҳуқуқларига оид нормаларни тизимлаштириб, авлодларга бўлиб берди. Хорижий давлатлар тажрибасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид ҳуқуқни қуйидаги 3 турга тақсимланади:

Биринчи гуруҳдаги ҳуқуқлар “салбий шаклда таърифланган ҳуқуқлар”ни ўз ичига олади. Булар Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 2–21-моддаларида белгиланган фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлардир. Бунда ҳуқуқларни таъминлаш инсон эркинликларини ҳар қандай тарзда чеклаб қўйишдан, уларни ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган.

Иккинчи гуруҳдаги ҳуқуқлар “ижобий шаклда таърифланган ҳуқуқлар”ни ўз ичига олади. Булар Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 22–27-моддаларида мустаҳкамлаб берилган иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни қамраб олади.

Иккинчи гуруҳга мансуб ҳуқуқлар аввало одамларнинг муносиб ҳаёт кечириши учун бўлган ҳуқуқларига, ижтимоий адолатни, муҳтожликдан холи бўлишни таъминлашга ҳамда ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётда иштирок этишга қаратилган.

Учинчи гуруҳдаги ҳуқуқлар “коллектив” ҳуқуқларни ўз ичига олади. Булар Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 28-моддасида белгиланган. Унда айтилишича, ҳар бир инсон ушбу Декларацияда баён этилган ҳуқуқлар ва эркинликларини тўлиқ амалга ошириши мумкин, яъни бу ҳуқуқлар ажралмас, доимо умумий асосга эга бўлган ҳуқуқлардир [17, 7-б].

Шуни ҳам қайд этиш керакки, инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш давлатнинг асосий мажбуриятларидан бири ҳисобланади. Бош Қомусимизнинг 22-моддасида ҳам давлатимиз ўз ҳудудида ҳам, унинг ташқарисида ҳам ўзининг фуқароларини ҳуқуқий ҳимоя қилиши белгиланган.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тамойили конституциявий қурилиш асослари тизимида муҳим ўринни эгаллайди. Ушбу тамойилнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилардан иборат [18, 7-б]:

биринчидан, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бошқа барча ижтимоий муносабатлар шаклланишининг, жумладан, давлат қурилишининг олий қадриятидир. Давлат томонидан тан олинадиган ва муҳофаза қилинадиган инсон ҳуқуқлари ва бошқа қадриятлар бир-бири билан ўзаро мувофиқ келмаса, инсон ҳуқуқларига устунлик берилади.

иккинчидан, ушбу тамойилнинг мазмун-моҳияти Конституция ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари тизими орқали намоён бўлади. Бироқ, барча ҳуқуқ ва эркинликларни Конституцияда белгилаш имкони йўқ. Агар шахснинг бошқа умумэътироф этилган ҳуқуқ ва эркинликлари Конституцияда белгиланмаган бўлса, бу ушбу ҳуқуқларнинг тан олинмаслиги ёки камситилишини англатмайди.

учинчидан, давлат ҳокимиятини шакллантириш ва уни халқ иродасига мувофиқ ҳолда амалга оширилиши. Бугунги кунда аксарият демократик давлатларда ҳокимиятни бошқариш ва унда қонунийликни таъминлашга сайловлар орқали эришилади. Бунда аҳоли вакиллари маълум шахсларга давлат ҳокимияти ваколатларини топшириш орқали ўз сиёсий иродасини ифода этади. Конституциямизнинг 32-моддасида ҳам Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга эканликлари белгиланган.

тўртинчидан, давлат ҳокимиятни конституцияга зид бўлган йўллар орқали эгаллашнинг тақиқланганлиги ва бундай эгаллаш (босиб олиш) қонун бўйича таъқиб этилиши.

Юқоридагиларга кўра шуни айтиш мумкинки, Конституциямизда инсон ҳуқуқларига оид қуйидаги xалқаро-ҳуқуқий қоидалар мустаҳкамланган:

1) шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда халқаро ҳуқуқ нормаларининг устунлиги;

2) асосий ҳуқуқ ва эркинликларнинг бир бутунлиги (ажралмаслиги);

3) ҳуқуқ ва эркинликларнинг бевосита амалга оширилиши;

4) ҳуқуқ ва эркинликларнинг мажбуран чеклашга йўл қўйилмаслиги;

5) ҳуқуқ ва эркинликларнинг давлат томонидан кафолатланганлиги;

6) тенг ҳуқуқлилик;

7) шахснинг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига зарар етказмаслиги шарт.

Демак, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги маълумотларни сарҳисоб қилиб, қуйидагиларни алоҳида қайд этиш лозим:

– инсон ҳуқуқлари бўйича қонунчилик шакллантирилди;

– инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг институционал механизмлари яратилди;

– давлат инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорлик қилмоқда;

– инсон ҳуқуқлари бўйича таълим ва маърифат амалга оширилмоқда.

Юқоридагиларга кўра, инсон ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар таклиф этилади:

биринчидан, давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари ўртасида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолиятини ўзаро ҳамкорликда амалга оширишнинг аниқ механизмларини ишлаб чиқиш;

иккинчидан, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида мавжуд қонунчилик ҳужжатларига риоя этиш юзасидан парламент ва жамоатчилик назоратини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш;

учинчидан, давлат органлари, мансабдор шахслар ва бошқалар томонидан инсоннинг шахсий, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ҳуқуқларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини кучайтириш;

тўртинчидан, инсон ҳуқуқларини таъминлашга бевосита масъул бўлган давлат органлари ходимларининг инсон ҳуқуқлари бўйича малакасини ошириш мақсадида ривожланган хорижий давлатларга стажировкага юбориш тизимини кенгайтириш ва уларни ўқитиш тизимини йўлга қўйиш.

Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, демократик-ҳуқуқий давлат ҳамда кучли фуқаролик жамияти барпо этиш йўлини танлаган Ўзбекистон учун Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик базасини шакллантиришда энг асосий ҳужжат вазифасини бажариб берди.

Ушбу Декларациясининг аксарият қоидалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, инсоннинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайдиган миллий қонунчилик меъёрларида ўз ифодасини топган.

Суванов Сардор Бахадирович,

Сирдарё вилоят Гулистон туманлараро

маъмурий судининг судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Chess.com Open-2026 онлайн турнири. Синдаров мусобақани тарк этди, Абдусатторов ЖЧ йўлланмаси учун курашни давом эттиради

Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров дунёнинг энг йирик онлайн шахмат турнирларидан бири — Chess.com Open 2026 мусобақасида иштирок этди.

АПЛ учун даҳшатли туш: «Манчестер Сити» чемпион бўлса-да, кубок «Арсенал»га топширилиши мумкин

Англия Премьер-лигасида чемпионлик пойгаси кутилмаган ва «ноқулай» вазиятга яқинлашмоқда.

Zo'r TV бугун «Барселона» ва «Манчестер Сити» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади

Zo'r TV телеканали бугун — 2026 йил 25-апрель, шанба куни қуйидаги кўрсатув ва трансляцияларни эфирга узатишни режалаштирган.

Гвардиола ҳимоячисининг ўйинидан ҳайратда: «У дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланмоқда»

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоа ярим ҳимоячиси Матеус Нунеснинг янги позициядаги ҳаракатларига юқори баҳо берди.

Эксперт Ҳусановни “Реал” юлдузидан юқори баҳолади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов айни пайтда фаолиятидаги сезиларли ўсишни намойиш қилмоқда.

Пеп Гвардиола терма жамоани қабул қилиб олишга тайёр

Хосеп Гвардиола аввалроқ фаолиятининг қайсидир босқичида миллий терма жамоада ишлаш истаги борлигини айтган эди.

Самарқандда икки нафар қиз васийси томонидан жисмоний ва руҳий зўравонликка учради

Болаларга етказилган тан жароҳати даражасини аниқлаш юзасидан суд-тиббиёт экспертиза тайинланган.

Даҳшат! Ҳоким иши: пора ишими ёки сценарий?

У 60 минг АҚШ доллари миқдорида пора олишда ҳам айбланмоқда.

«Реал» Мбаппе билан хайрлашадими?

Матбуотда Мадриднинг «Реал» клубидаги ички муҳит билан боғлиқ муаммолар ҳақида яна хабарлар пайдо бўлмоқда.

Уганда президентининг ўғли Туркиядан 1 млрд доллар ва энг гўзал қизни талаб қилмоқда

Уганда президентини ўғли, армия қўмондони Муҳузи Кайнеругаба Туркияга нисбатан баҳсли баёнот билан чиқди.

Жавоҳир Синдаров ва ижтимоий тармоқларни портлатган сурат

Бу лавҳа ҳар икки давлат фойдаланувчилари ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Теҳронда Олий раҳбар вафоти муносабати билан катта мотам маросими бўлиб ўтмоқда

Мотам санаси Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик сулҳ бошланиши билан бир вақтга тўғри келди.

Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?

Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.

Гвардиола голда Ҳусановни айблади

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.

Трамп Эрон ва Украинани адаштириб юборди – BBC

Оқ уй ҳозирча Трампнинг бу сўзлари бўйича қўшимча изоҳ бергани йўқ

АҚШда Россиянинг Т-72 танки дунёдаги энг яхши танклардан бири деб топилди

Уларнинг таъкидлашича, янги турдаги қуроллар, айниқса, учувчисиз учиш аппаратлари оммавий қўлланилаётган шароитда ҳам Т-72 ўзининг жанговар самарадорлигини сақлаб қолмоқда.

Путин Трампга Украинадаги Махсус ҳарбий амалиёт мақсадлари барибир амалга оширилишини айтди

Президентлар Эрон атрофидаги вазиятни ҳам муҳокама қилдилар. Путин АҚШнинг Эронга қарши қуруқликдаги амалиёт ўтказиш вариантини хавфли деб атади

Зеленский Путиннинг Ғалаба байрами муносабати билан сулҳ эълон қилиш ғоясига муносабат билдирди

Украина лрезиденти Зеленский Владимир Путиннинг Ғалаба байрами муносабати билан сулҳ эълон қилиш ғоясига муносабат билдирди.

Деновдаги қотиллик юзасидан 4 киши қўлга олинди

Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.

Непалда жарликка қулаган жип ҳалокати қурбонлари сони 20 нафарга етди

Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.

Ғазода ўт очиш тўхтатилганидан бери болалар аҳволи қандай кечди ?

2025 йил 10 октябрдан кучга кирган ўт очишни тўхтатишдан сўнг:

Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти ҳамда Газиантеп Катта Шаҳар Ҳокими ўртасида учрашув бўлиб ўтди

2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.

2 вилоятда Афғонистондан контрабанда қилинган опийнинг катта партияси аниқланди

Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг мотор қисмидаги ҳаво фильтри остига яшириб қўйилган 993 гр “опий” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Исроил ҳужуми Ливанда бир оиланинг 5 аъзосини ҳалок қилди

Исроил томонидан амалга оширилган ҳаво зарбаси натижасида Ливанда бир оиланинг 5 нафар аъзоси ҳалок бўлди.

Франция фуқароларини Малини зудлик билан тарк этишга чақирди

Расмий Париж баёнотида мамлакатдаги хавфсизлик вазияти “ўта беқарор” деб баҳоланган.

“Ғарбий Европа Зеленскийнинг “ядровий шантажи” қурбонига айланиши мумкин”

РФ ТИВ вакили Мария Захарова Украин режими раҳбарининг ядро қуроли ҳақидаги баёнотларига муносабат билдирди.

Пентагон: АҚШ Эронга қарши операцияга 25 млрд доллар сарфлади

Бу ҳақда Пентагон вакили Жюль Хёрст маълум қилди.

Украина дронлари Перм ўлкаси ва Оренбург вилоятига ҳужум қилди

Маълумотларга кўра, Орск шаҳридаги "Орскнефтеоргсинтез" нефтни қайта ишлаш заводига ҳам ҳужум қилинган.

14 ёшли қизга шилқимлик қилган ППХ ходими ишдан олинди. ИИВ ҳолатни текширмоқда

Қизнинг акаси автомобилнинг давлат рақами 10 R077MB бўлганини, рулда эса ППХ ходими ўтирганини айтган.

Европа Иттифоқи Украинадаги можарони чўзмоқда, Россия эса кучаймоқда

Бу фикрни британлик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркурис YouTube’даги чиқишида билдирди.

Зироат Мирзиёева Хиванинг янги яшил жамоат маконини барпо этишда иштирок этди

Яқин-яқингача бўш турган қарийб 8 гектарлик майдонга ҳудуднинг табиий-иқлим шароитидан келиб чиқиб танланган 3 минг тупдан ортиқ дарахт ва ўсимлик кўчатлари ўтқазилмоқда.

Тошкентда юк поезди 22 ёшли йигитни уриб юборди

Машинист темир йўлдаги одамни тахминан 500 метр масофадан пайқаган, бироқ поездни тўхтатишга улгурмаган.

Андижонда “Ҳаж” зиёратига юбормоқчи бўлган фирибгар ушланди

Тезкор тадбирда, у олдиндан 9 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

NАТО саммитлари қисқарадими? Иттифоқ ичидаги зиддиятлар ортида янги режа

Бу ҳақда Reuters манбаларга таяниб хабар берди.

Исроил Ливанда ҳужумларни кучайтирди: “Ҳизбуллоҳ” объектлари йўқ қилинмоқда

Исроил армияси Ливан жанубидаги амалиётларини давом эттириб, “Ҳизбуллоҳ” позицияларига навбатдаги зарбалар берди.

Словакия ЕИга қарши: Россия газига тақиқ устидан судга шикоят қилди

Бу ҳақда мамлакат Адлия вазирлиги маълум қилди.

Ҳиндистонда бортида 232 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди

Swiss Airlines авиакомпанияси воқеа ҳақида хабардорлигини, ҳозирда двигатель ишдан чиқиши ва ёнғин сабаблари текширилишини маълум қилди.

Москвада қор ёғиши оқибатида дарахтлар қулади, Внуковода эса рейслар бекор қилинди

Москва вилоятининг Дубна ва Домодедово шаҳарларида қор ёғиши ва дарахтлар қулаши оқибатида электр таъминоти қисман узилди.

Қўқонда дўконда ёнғин чиқди

Билдирилишича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғиндан дўконнинг 400 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.