Жанубий Кореянинг мудофаа харидлари дастури маъмурияти раҳбари Сок Ченгун Индонезияни KAI (Korea Aerospace Industries) билан бешинчи авлод қирувчи KF-21 қўшма дастуридан чиқариб ташлаш имкониятини кўтарди.
Ҳаммаси Жанубий Корея индонезиялик муҳандисларни қирувчи самолётнинг энг муҳим махфий технологик маълумотларини ўғирлаганликда гумон қилганидан бошланди. Шундан сўнг муҳандислар ҳибсга олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу воқеа Сеул ва Жакарта муносабатларига салбий таъсир кўрсатди.
«Агар текширув натижалари технологиянинг сезиларли даражада сизиб чиқишини кўрсатса, биз биргаликда ривожланиш соҳасидаги ҳамкорликни қайта кўриб чиқамиз», деди Сок.
💻 Жанубий Кореяда ишлайдиган индонезиялик муҳандислар томонидан содир этилган маълумотлар ўғирланиши биринчи марта 2024 йил январида фош этилган. Воқеа Жанубий Корея контрразведкаси томонидан текширилмоқда.
Сок ўз баёнотида икки шерик ўртасидаги яна бир муаммога ҳам тўхталиб ўтди: Индонезиядан кечиктирилган тўловлар.
«Индонезия билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш доирасида биз технологиянинг бир қисмини узатиш ва уларнинг ҳиссаси эвазига прототипларни тақдим этиш мажбуриятини олдик, бироқ Индонезия қийин молиявий аҳволда. Улар бор-йўғи 435 миллион доллар тўлаб, камроқ олади», — деди у.
✍️ Эслатиб ўтамиз, Индонезия Жанубий Кореянинг бешинчи авлод КF-Х қирувчи самолётини ишлаб чиқиш лойиҳасига 2010 йилда қўшилган ва Индонезияда IFX деб номланган 48 та КF-21 сотиб олиш мажбуриятини олган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тўп тепаётган "Манчестер Сити" бугун, 17 декабрь куни Англия Лига кубоги чорак финали доирасида ўз майдонида "Брентфорд"ни қабул қилади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.