Хабарингиз бор, "Human.uz" сайти орқали жорий йилнинг 11 июнида "Илойим болангни ўлигини устида ўтир" — Андижон шаҳар халқ таълими мудири мактаб директорларини ҳақоратлади хабар эълон қилинган эди.
Мазкур аудио ёзув юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан маълумот берилди.
Андижон шаҳар халқ таълими бўлими мудири Эралиева Сунбула Дилижановна 2019 йилнинг декабрь ойидан буён шаҳар ҳалқ таълими бўлими мудири вазифасини вақтинча бажариб келиб, бўлим фаолиятига раҳбарлик қилиб келган.
С.Эралиева Андижон шаҳар халқ таълими бўлими ва унинг тасарруфидаги муассасаларда турли лавозимларда узоқ йиллардан буён ишлаб келганлиги, ушбу давр мобайнида таълим тизими ходимлари орасида педагог-ўқитувчи номига доғ туширувчи хатти-ҳаракатларни бир неча маротаба содир қилгани учун ўз обрўсига путур етказгани, бундан ташқари, шаҳар прокуратурасига келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганида, унинг ҳаракатларидан норози бўлиб йўлланган мурожаатлар ҳам ортиб бораётганлиги маълум бўлди.
2020 йилнинг 12 июнь куни ижтимоий тармоқларда С.Эралиевага тегишли бўлган аудио ёзув тарқалиб, унда жорий йилнинг 8 июндаги Андижон шаҳар халқ таълими бўлимининг бўлим бошлиқлари, ўринбосарлари, мутахассислари, методистлар, ҳисобчилар, хўжалик мудири, жами 29 нафар ходимлар иштирок этган йиғилиш жараёни ёзиб олинган.
Аниқланишича, мазкур йиғилишда ходимларга берилган топшириқлар ижроси ва ходимларнинг ижро интизоми бўлим бошлиғи томонидан муҳокама қилинган. Тарқалган аудио ёзувда С.Эралиева томонидан бир неча маротаба инсон шаънини камситувчи сўзлар ишлатилганлиги ҳолати ёзиб олинган.
Жумладан, мазкур йиғилиш бўлишидан бир неча кун аввал яъни, жорий йилнинг 5 куни халқ таълими бўлими ходимлари Н.Эргашева, Л.Абдурахимова, М.Қаххорова, А.Қўчқаров, Ш.Холматов, Ш.Юнусов ҳамда халқ таълими бўлими мудири С.Эралиевалар иштирокида таълим сифати бўйича лойиҳалар презентацияси бўлиб ўтган. Презентация давомида С.Эралиеванинг мактаб директорлари ҳақида айтган гапларини тақдимот иштирокчилари орасидан кимдир директорларга етказиб, муҳокама қилгани учун ушбу ҳолатни эслаб ўтиб, унинг гапларини мактаб директорига етказиб, муҳокама қилган бўлим ходимларига қарата “киминг етказган бўлсанг, илойим, болангни ўлигини устида ўтир” деб қўпол ва инсон қадрини камситувчи сўзларни ишлатган.
Хозирда ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Шу билан бирга ўрганиш даврида маълум бўлишича, жорий йилнинг 13 июн куни С.Эралиева вақтинча эгаллаб турган шаҳар халқ таълими бўлими мудири вазифасидан озод қилинган. Шаҳар халқ таълими бўлими мудири вазифасига эса вилоят халқ таълими бошқармасида бўлим бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Базаров Нуриддин Нажмидинович вақтинча мудир вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.
Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида етиштирилган қовун маҳсулотларида гўёки нитрат миқдори меъёрдан ортиқ экани ва уни истеъмол қилган фуқаролар заҳарланаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Исроил армияси ўзини ҳимоя қилиш доирасида Ғазо секторидаги амалиётини кенгайтирмоқда, бироқ гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришилса, “ҳаракатларини тузатишга” тайёр.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда синтетик гиёҳвандлик воситалари айланмасига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.
Кёдо агентлиги хабарига кўра, бўш турган лавозимга аҳоли орасида машҳур бўлган ёш сиёсатчи, собиқ бош вазир Жуничиро Коидзумининг ўғли Синдзиро Коидзуми тайинланади.
“Репорт” нинг хабар беришича , ташкилот сайтидаги овоз бериш жараёнининг транслятсиясига кўра, йиғилишда қатнашган 124 нафар иштирокчи давлат келишувни ёқлаб, 0 нафари қарши овоз берган. 11 давлат, жумладан Исроил, Эрон, Италия, Полша, Россия ва Словакия бетараф қолди. Шартномани маъқуллаш учун 83 овознинг кўпчилик овози керак эди.
“Репорт” нинг хабар беришича , армия матбуот хизмати баёнотига кўра, “Темир излар” 401-зирҳли бригадасининг жанговар муҳандислик батальонида хизмат қилган 22 ёшли сержант Ёзеф Еҳуда Хирак ҳалок бўлган.
АҚШ молия вазири Скотт Бессент CNN телеканалидаги интервюсида президент Доналд Трамп томонидан жорий этилган янги божлар ва уларнинг истеъмолчиларга таъсири ҳақида фикр билдира туриб, Walmart каби йирик чакана савдо тармоқлари божлардан келиб чиқадиган харажатларнинг бир қисмини ўз зиммасига олиши, аммо бу маҳсулот нархларининг ошишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Нашрнинг ёзишича, Москва ҳозирда Истанбулдаги музокараларнинг энг кам натижасига ҳам рози бўлиши мумкин. Чунки Россиянинг ҳозирги тактикаси АҚШни ҳаддан ташқари ғазаблантирмаслик учун тинчлик жараёнига тайёрлигини кўрсатишдан иборат.
Нашр мухбири маълумот беришича, Истанбулдаги музокараларда Россия делегацияси, жумладан Владимир Мединский, Украина томонига Харкив ва Суми областларини босиб олиш билан таҳдид қилган.
АҚШ 2025 йил охирига қадар Европа қитъасидаги ҳарбий контингентини қисқартириш бўйича музокараларни бошлайди. Бу ҳақда НАТОдаги АҚШ доимий вакили Мэттю Уитакер маълум қилди.
АҚШ президенти Доналд Трамп Саудия Арабистони, Қатар ва Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) қилган ташрифлари натижасида Америка иқтисодиётига 12-13 триллион доллар миқдорида сармоя киритиш бўйича келишувларга эришилганини маълум қилди.
Нодавлат ташкилот ҳисоботига биноан, 2022 йил 24 февралдан буён Россия қуролли кучлари Украинанинг 25 та меҳмонхонасига 31 марта ҳужум қилган. Ушбу меҳмонхоналар асосан фронт чизиғига яқин ҳудудларда - Харков, Донетск, Днепропетровск, Одесса ва Киевда жойлашган.
Сотувчи М.О. фуқаро Р.М.га кучли таъсир қилувчи дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ушланиб, ундан 13 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.