Илон Маскдан 100 млн долларлик мукофот

Илон Маскдан 100 млн долларлик мукофот

Tesla бош директори Илон Маск карбонат ангидридни тежамкор равишда ёқилғига айлантириш йўлини топадиган ихтирочига 100 миллион доллар ваъда қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Маскнинг сўзларига кўра, вақт ўтиши билан соврин миқдори ошиши мумкин.

У атмосферадан углерод ажратиб олиш технологияси ҳаводан ифлослантирувчи заҳарли газлар ажралиб чиқиш даражасини 2050 йилга қадар нолга етказишда жуда муҳим бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Конкурс 2025 йил Халқаро ер кунига қадар тўрт йил давом этади.

Январь ойида Илон Маск Марсда колония ташкил қилиш йўлида ўзининг барча давлатини сотиб юборишга тайёрлигини маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!