Х платформаси ўзининг Grok СИ моделига чекловлар қўйганини эълон қилди. Аниқроғи, у ҳақиқий одамларнинг яланғоч ҳолдаги расмларини қайта ишлашни тақиқлади, деб хабар берди BBC.
Ушбу қарор Буюк Британия ва АҚШ каби бир қатор мамлакатларда сунъий интеллект томонидан таҳрирланган жинсий алоқага оид тасвирларнинг тарқалиши сабабли жамоатчилик ва сиёсий норозиликларга жавобан қабул қилинди.
Хга кўра, тасвирлар яратишда ҳақиқий одамларнинг очиқ кийимлардаги, жумладан, сузиш кийимларидаги фотосуратларини қайта ишлашнинг олдини олиш учун технологик чоралар жорий этилди.
Чеклов Калифорния бош прокурори Роб Бонта болаларнинг жинсий алоқага оид СИ тасвирларини тарқатиш бўйича тергов эълон қилганидан кўп ўтмай пайдо бўлди. Унинг сўзларига кўра, бундай контент онлайн таъқиб ва безорилик учун ишлатилган.
Хга кўра, Grok ёрдамида ички кийим ёки сузиш кийимида ҳақиқий одамларнинг расмларини яратишга ҳаракат қилган фойдаланувчилар ўз мамлакатлари қонунларига мувофиқ автоматик равишда блокланади. Компания шунингдек, Grok ёрдамида расмларни таҳрирлаш имконияти фақат пуллик аккаунтлар учун мавжудлигини эълон қилди.
Баҳс АҚШдан ташқарига ҳам тарқалди. Малайзия ва Индонезия Grok чат-ботига киришни тўсиб қўйди ва Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер, агар Х компанияси камчиликларни тузатмаса, "ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқини" йўқотиши мумкинлигини айтди.
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоанинг ўнг қанот ҳимоясига барибир янги ижрочи олиш керак, деган хулосага қайтди. Айни пайтда клуб скаутлар бир неча номзодни кузатув остига олган.
Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Хаби Алонсонинг рафиқаси Нагоре Аранбуру турмуш ўртоғининг бош мураббийлик лавозимини тарк этиши ҳақида фикр билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Зеленский АҚШни Чеченистонга десант туширишга ва Рамзан Қодировни Николас Мадуро каби қўлга олишга чақирган эди.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
Франция президенти ва қўшинлар бош қўмондони Эммануэль Макрон payshanba куни Стратегик авиация базаси Истрес, Буш-дю-Ронда мамлакатнинг “миллий мудофаа йўриқномалари” ҳақида нутқ сўзлади.
АҚШ Мудофаа вазирлиги бир йилдан ортиқ вақтдан бери махфий операция орқали сотиб олинган қурилмани ўрганмоқда. Айрим мутахассисларнинг фикрича, мазкур қурилма АҚШ разведка ходимлари, дипломатлари ва ҳарбийларида кузатилган “Гавана синдроми” деб аталувчи соғлиқдаги номаълум муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.
Бухорода йирик қарздорлик бўйича суд қарорига бепарво қараб келган Бухоро тумани ҳокимлигига тегишли Cobalt русумли хизмат автомашинаси жарима майдончасига олиб қўйилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эронликларни норозилик акцияларини давом эттиришга чақириб, намойишчиларга нисбатан зўравонлик тўхтамагунча Эрон расмийлари билан барча учрашувларни бекор қилганини билдирди.