Икки жуфт оёқ кийим қимматга тушди

Тошкент шаҳри, Олмазор туманида яшовчи 17 ёшли (қиз) Ш.М. ариза билан мурожаат қилиб, “Телеграм” мессенжеридаги “аёллар оёқ кийими” номли гуруҳда, номаълум шахс билан 2 жуфт оёқ кийим сотиб олишга келишиб, жами 390.000 сўм пулларни ўтқазиб бериб, алданиб қолганлигини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Андижон вилояти, Андижон шаҳрида яшовчи 42 ёшли (аёл) М.З. содир этганлиги аниқланди.
Ўрганиш давомида, М.З. “Телеграм” мессенжеридаги “аёллар оёқ кийими” номли гуруҳда Ш.М. билан танишиб, 2 жуфт оёқ кийим етказиб беришни ваъда қилган ва олдиндан 390.000 сўм пулларини ўтказиб олиб, Ш.М.нинг қўнғироқларига жавоб бермай, уни қора рўйхатга киргазиб қўйган.
М.З.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноий жавобгарликка тортилди.
Қонунга мувофиқ, М.З томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.