Ижтимоий тармоқсиз ҳаёт

Ижтимоий тармоқсиз ҳаёт

Бир куни турмуш ўртоғим уйга шошиб кириб: «Телефонингни бер, қўшнига сотиб, бошқа яхшисини олиб бераман!» деб қолдилар. «Майли», дея у кишига оппоқ қўл телефонимни узатдим…

«Бу ҳам телефон жинниси экан», деб ўйлаяпсизми?! Рости, аввалига озгина бир нимасини йўқотган одамдек ҳис қилдим ўзимни. Кейинчалик нима учун бундай ҳолга тушганимни тушундим.

Тўғри, телефон орқали – шу кичиккина тўртбурчак ашё туфайли ҳар ким ўзи излаган «дунё»га кириб боради, охир-оқибат ундан чиқолмай қолади. Ўзим-чи, хўш, мен нима учун телефонсиз қолиб қийналдим?!

Мен кимларгадир ўхшаб тинмай ижтимоий тармоқма-тармоқ кезиб юрмайман, шукр. Шунчаки қийналишимга сабаб – кундалик зикрларимсиз қолиб кетдим

Ҳар куни бомдод ва шом маҳали, айниқса, изланиб қоламан, денг. Оқ телефонимда эса бутун бошли дуолар китоби ва Қуръони Карим бор эди. Уни очиб ўқишга асло қийналмасдим. Тайёр дастуримдан ажралиб қолиб, қалбим ҳувиллаб қолди.

Тўғри, ҳали ҳам ундан яхшисига етолмадим лекин тан олиш керакки, ижтимоий тармоқларсиз ҳам ҳаёт табиий гўзалроқ экан, азизлар. Чиндан ҳам болаларингизга ҳақиқий маънода қарайсиз, улар билан қизиқасиз, ҳақиқий Қуръони Каримни очиб, оятларини излаб ўқийсиз, китобларни табиий ҳолда мутолаа қиласиз. Хуллас, ҳаммаси ўз ҳолича содир бўлади. Бир шиша банка ичидан чиққандай бўласиз гўё, десам, муболаға бўлмайди.

Энди эса турмуш ўртоғимга ҳам ўз телефонини оддий қўл телефонига алмаштиришини тайинлаганим-тайинлаган. Сабаби ҳатто овқат маҳали ҳам шуни титкилаб ўтирадилар, биз эса у кишининг юзига қараб ўтирамиз: бир кулишларига, бир қовоқ уйишларига боқиб овқатланамиз. Охири: «Бизга вақт ажратмасангиз ҳам, овқатни қаерга еяётганингизни билинг, дадаси», деб юбораман. Бу гапимдан сўнг бир четга қўйилган телефонга болаларим талашиб кетишади. «Ҳой, энди сизлар бошладингизми?!» десам, «Ойи, «мушук»ка қараб қўяйлик, балки очқаб кетгандир, ҳожатга боргиси келаётгандир Агар ҳозир қарамасак, дадам яна телефонларини олиб қўядилар», дейишади чуғурлаб. Нима дейишни ҳам билмай қоласан одам.

Шу «собиқ» оқ телефонимда бир тармоқда ўқиган ҳикоям ҳеч эсимдан чиқмайди, уни айнан келтира олмайман, лекин айтиб бераман. Қулоқ солинг, балки сизга бу танишдир, ҳар ҳолда яна бир бор эслатма бўлса, ибрат бўлса, ажаб эмас.

Касалхонага нуроний бир онахон бетоб бўлиб ётқизилади. Унга бир ҳамшира ҳар куни қарайди. Онахон неча кун даволаниб ётган бўлса, шунча кун қўни-қўшниси, узоқ-яқин қариндош-уруғлари, қуда-андаси, хуллас, кўпчилик кўргани келади. Меҳр-оқибат тобора йўқолиб бораётган бир замонда буни кузатган ҳамшира ниҳоятда ажабланади.

Эртага жавоб деган куни у катта ўғилдан нима учун кўпчилик онасини кўргани келганининг сабабини сўрайди. «Онам жуда яхши аёллар, ҳаммага меҳр-оқибат кўрсатадилар, шунинг учун бўлса керак-да», дейди ўғил. Бу жавобдан қониқмаган ҳамшира онахоннинг ўзидан бунинг боисини билгиси келади. Шунда онахон нима жавоб қилган, биласизми?! Балки, унинг жавобини эшитиб, сиз ҳам мен каби ҳайратлар ва кўз ёшлар ичида қоларсиз!?

«Болам, мен қаерга, кимнинг уйига борсам, Қуръони Каримни кўзларим билан қидираман. Унга кўзим тушган заҳоти дарҳол қўлимга олиб, ярим-бир бет ўқийман ва Китобни ёпиб, Роббимга шундай дуо қиламан: «Аллоҳим, мен Сенинг Китобингни ташлаб қўймаганим каби Сен ҳам мени ташлаб қўймагин!»

Уни тинглаб турган ҳамширанинг ҳам кўзларидан тинмай ёш оқарди. У онахонни шу тобда маҳкам бағрига босгиси келди.

Ҳа, азизлар, ана Қуръони Каримга бўлган эътиборнинг мукофоти! Қани эди, қўлимиз тинмай телефонга эмас, Қуръони Каримга югурса. Қанийди, телефондаги нарсаларни кулиб ё йиғлаб ўқиганимиз каби Буюк Аллоҳнинг Каломини ҳам берилиб тиловат қилсак.

«Ҳар нарсанинг ўз ўрни бор», дерсиз?! Хўп, шундай экан, биз мусулмонларнинг телефонга тикилганимиздек, Қуръони Каримни ҳам ўқиб қўйганимиз қани?!

Мадомики, ким Қуръонни ўқишни билса-ю, уни уч кундан ортиқ ташлаб қўйса, «ғофиллардан» деб ёзиб қўйилишини биламизми? (Биламиз, чунки бу ҳақдаги мақолаларни ана шу телефонларимиздан аллақачон ўқиганмиз.) Агар Қуръонни ташлаб қўйсак, у қиёмат куни орқамиздан келиб, жаҳаннамга итаришини-чи?!

Шундай экан, келинг, барчамиз Аллоҳ таоло бизга дастур қилиб юборган Китобини ўқийлик, мағзини чақиб, унга амал қилайлик. Зеро, ана шунда ижтимоий тармоқлардан топган роҳатдан устунроқ роҳатни қўлга киритамиз

Зуҳра ҲАМДАМОВА,

журналист

Manba: azon.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

“Тез орада Худонинг ёрдами билан — бу бутун Исроил юрти бўлади”

Исроил оммавий ахборот воситалари шундай ёзув билан тарихий Фаластиннинг бутун ҳудудини қамраб олган харитани эълон қилишди.

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

Ван Дамм Путинга мурожаат қилди

Унинг мурожаати видеосини украиналик журналист Диана Панченко ўзининг Телеграм-каналида жойлаштирган.

Рубл дунёнинг барча валюталарини ортда қолдирди

2025 йил бошидан бери россия рубли долларга нисбатан энг кучли мустаҳкамланган валютага айланди.

Исроил вазири ўз қизини зўрлаганликда айбланмоқда

Отаси ва укаларидан бири томонидан жинсий зўравонлик қилганини айтди

Гидрометеорология хизмати агентлиги тезкор ахборот берди

19–22 апрел кунлари кутилаётган ёмғирлар сабабли, республиканинг қуйидаги тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин:

"Реал"ни вақтинча ким бошқариши мумкинлиги маълум бўлди

Мадриднинг "Реал" клуби Карло Анчелотти билан хайрлашган тақдирда вақтинчалик мураббий тайинлаши мумкин.

Kazakh Scout: Ўзбекистон U17 терма жамоасининг камида ярми Европа ва Осиё жамоаларига ўтиши керак

Твиттер ижтимоий тармоғида "Kazakh Scout" профилини юритувчи шахс Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси футболчилари ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Тож Маҳал бугунги кунда қурилганда у қанчага тушарди?

Тож Маҳал - бутун дунё ҳайратига сазовор бўлган ажойиб иншоот. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, шундай меъморий асарни бугунги кунда қуриш қанчага тушарди?

Оилаларга 75 000 000 сўмгача фоизсиз қарз берилади

Мазкур маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.

1 майдан 500 кВт⋅соатгача бўлган янги миқдор жорий қилинди​​​​​​​

Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда.

Криштиану Роналду нима учун Жоржинага уйланмаётганлигини тушунтирди

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби шарафини ҳимоя қилаётган жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригес билан муносабатларини нега ҳалигача расмийлаштирмагани ҳақида гапирди.

Россия аэропортида ўзбекистонликлар қўлга олинди

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарёда помидорни шпаклёвкага "айлантиришди"

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида аниқланишича, транзит тартибида қўшни давлатга чиқиб кетиши лозим бўлган 20 тоннадан зиёд помидор ноқонуний равишда Термиз туманидаги омборлардан бирига тушириб қолдирилган.

Чемпионларимиз автомобил билан тақдирланади

Кеча Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё Кубоги финалида мезбон Саудия Арабистони терма жамоасини 2 киши кам бўлиб қолган ҳолда иродали 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионга айланди.

Зеленский Россияга янги таклиф берди

Украина президенти ўзининг Теlegram-каналида Россия армияси Владимир Путин томонидан эълон қилинган “Пасха сулҳини”ни бир суткада 2 минг мартадан ортиқ бузганини маълум қилди.

Россия "Пасха сулҳи"ни узайтирмайдиган бўлди

Бу ҳақда Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Трамп ва 9 май. Кремль якуний нуқтани қўйди

2025 йил февраль ойида, Франциянинг "Le Point" журнали ўз манбаларига таяниб, Трамп гўёки Ғалаба кунида Москвага ташриф буюриш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган эди.

U17 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони - 2:0 (видеошарҳ)

U17 Осиё кубоги мусобақаси финалида бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўсмирлар терма жамоаси ўртасидаги ўйинда ватандошларимиз 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Трампнинг айтишича, кўплаб давлатлар раҳбарлари ундан тарифларни туширишни сўрамоқда

АҚШ президенти Доналд Трампнинг айтишича, кўплаб дунё етакчилари ва ишбилармонлари Вашингтондан божхона тўловларини камайтиришни сўрамоқда.

COVID-19 билан оғриганларнинг барчасида иммун тизими бузилган — олимлар

COVID-19 билан оғриганларнинг барчасида иммун тизими бузилган, АҚШ олимлари шундай хулосага келишди.

Хитой янги водород бомбасини синовдан ўтказди

Хитой ноядровий водород бомбасини синовдан муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда South China Morning Post ўтган ойда эълон қилинган тадқиқотга асосланиб хабар берди.

Зеленскийнинг офиси Лондон музокараларида иштирок этишини тасдиқлади

Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Сергей Лешченко маълум қилди.

Астрахандаги хусусий уйда содир бўлган ёнғинда беш нафар бола ҳалок бўлди

Бу ҳақда Телеграмда Россия Тергов қўмитасининг Астрахан вилояти бўйича бошқармаси хабар берди.

Ғазо насронийлари маъюс Пасхага тайёргарлик кўраётганда, Исроил 2 кунда 92 кишини ҳалок этди

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги 48 соат ичида Исроилнинг Ғазога ҳужумлари оқибатида камида 92 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Исроил чодирларда бошпана топган кўчиб кетганларга ҳужумларини давом эттирмоқда.

Эксклюзив: Сунъий йўлдошлар Хитойнинг АҚШ иттифоқчисига қарши ҳаракатларини фош этди

Янги сунъий йўлдош тасвирлари илк бор Хитой ва Жанубий Корея оралиғидаги Сариқ денгизда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган улкан пўлат иншоотни аниқлади.

Тошкентдаги мактабда ўқувчилар “Андижон музқаймоғи”дан заҳарландими?

Маълум қилинишича, мазкур хабар асоссиз ва Миробод туманидаги 31-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида “Андижон музқаймоғи” сотувига йўл қўйилмаган.

Тошкентда эркак ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармоқчи бўлди

Ҳуқуқбузар ходимларни кўриб марказ ойнасини синдириб қочиб кетаётган вақтда кўрилган тезкор чоралар натижасида қўлга олинган.

Исроил самолётлари хатолик билан яҳудийлар яшаш пунктини бомбардимон қилди

Аввалроқ, F-15 қирувчи самолёти ҳам хатолик билан Эшколь ҳудудига 500 килограммлик бомба ташлаган эди.

АҚШ университетида отишма содир бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, АҚШнинг Флорида штати университетида содир бўлган отишмада тўрт киши яраланди.

Исроил ҳужумлари Ғазонинг шимоли ва жанубига кучли зарбалар бериши натижасида 50 киши ҳалок бўлди

Бугун эрталаб Исроилнинг Хон Юнус шаҳридаги бир уйга уюштирган ҳужуми оқибатида 10 кишилик оила ҳалок бўлгани маълум қилинди

АҚШ Украинани бутунлай тарк этмоқда

АҚШ Россияга Украина билан уруш пайтида босиб олган ҳудудларни назорати остида қолдиришни таклиф қилди.

Эрон уранни бойитишни қисқартириш учун шарт қўймоқда

Эрон уранни бойитиш даражасини пасайтиришга тайёрлигини билдирди, бироқ бир шарт билан.

Эрдоған: "Нетаняҳу халқаро судлар олдида жавобгарликка тортилиши лозим"

“Туркия ёлғиз қолса ҳам, Фаластинни қўллаб-қувватлашни давом эттиради”.

Ракеталар, торпедалар, С-300. Эрон ҳарбий парад ўтказди

Эрон қуролли кучлари Армия куни муносабати билан парад ўтказиб, миллий камуфляждаги Россиянинг С-300 зенит-ракета комплекслари ҳамда ўзи ишлаб чиқарган замонавий ракета тизимларини намойиш этди.

Bloomberg: АҚШ Украина бўйича тинчлик режасига доиpасида Россияга қарши санкцияларни юмшатишни таклиф қилмоқда

Европалик амалдорларнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар режасининг умумий мазмуни пайшанба куни Парижда бўлиб ўтган учрашувда тақдим этилган.

АҚШ ва Хитой 3-4 ҳафта ичида савдо келишувига эриша олади

АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтон ва Пекин яқин уч-тўрт ҳафта ичида савдо келишувларига эришишини кутмоқда.

Италияда мухолифат парламентга Фаластинни тан олиш ва Ғазодаги Исроил ҳаракатларини қоралаш ҳақида резолюция лойиҳасини киритди

Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.

Исроил фуқароларининг Малдивга кириши расман тақиқланди

Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган.