Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида ўтган матбуот анжуманида вазирлик матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов оддий аҳолини «Грин кард» фирибгарлари бўйича огоҳлантириш лозимлигини таъкидлади. Бу ҳақда "xabar.uz" ёзмоқда.
Шоҳруҳ Ғиёсовнинг айтишича, ўтган вақт давомида «Грин кард»дан рўйхатдан ўтказиш баҳонасида мингдан зиёд фуқароларнинг шахсий маълумотларини олган ва улар лотереяда ғолиб бўлгач, пул сўраб товламачилик ҳолатларини содир этган 30 нафар шахсга нисбатан иш очилган. Фуқароларга ўз шахсий маълумотларини бировларга тақдим этмаслик ва «Грин кард»дан рўйхатдан ўтишда бегоналар хизматидан фойдаланмаслик тавсия этилди.
Маълумки жорий йилдан бошлаб «Грин кард»дан рўйхатда ўтишда қатор ўзгаришлар содир бўлди. Жумладан иштирокчилар хорижга чиқиш паспортига эга бўлиши шартлиги белгилаб қўйилди.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Fox News бошловчиси Брайан Килмид Можтаба Хоманаий янги олий раҳбар деб эълон қилинганидан кейин АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатлашганини хабар қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Эроннинг янги олий раҳбари Можтаба Хоманаий сайланганидан бери биринчи марта халққа мурожаат қилди. Оятулланинг баёноти миллий телевидениеда намойиш этилди ва маҳаллий онлайн оммавий ахборот воситалари ҳам матнни тарқатди.
Сўнгги кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда 2026 йил 9 март куни Исроилнинг Йехуд шаҳрида қурилиш майдонида содир бўлган ракета ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган шахс ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Washington Post газетаси ҳам илгари Москва Эронга Яқин Шарқдаги Америка кучларига ҳужумлар учун разведка маълумотларини тақдим этаётгани ҳақида хабар берган эди.
Жорий йилнинг 6 март куни Туркия ҳудудида ўлдирилган ва маълум вақт давомида қидирувда бўлган, асли самарқандлик 46 ёшли Дилафруз Чуллиеванинг жасади Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга қайтарилди.