IBA Халқаро Олимпия қўмитасининг қарорига қарши аппеляция берди

IBA Халқаро Олимпия қўмитасининг қарорига қарши аппеляция берди

Халқаро бокс ассоциацияси ХОҚнинг бокс келажагига таҳдиди туфайли апелляция берди.

Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) Швейцария Федерал Олий судига Спорт арбитраж суди (CАS)га Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) IBA'ни бокснинг қонуний бошқарув органи сифатида тан олинишини бекор қилиш ҳақидаги қарорини ўз кучида қолдирган қарори устидан шикоят қилди.

"Ишончимиз комилки, CАS ХОҚ қарорига қарши шикоятимизни асосли равишда рад эта олмайди, CАS ҳукмни ноқонуний деб ҳисоблайди. Сўнгги йилларда ташкилотимиз спортимиздаги шаффофлик ва бошқарув стандартларини такомиллаштириш, ХОҚ томонидан қўйилган мақсадларга қандай қилиб эришиш бўйича маслаҳат бериш учун мустақил экспертларни жалб қилиш борасида сезиларли ютуқларга эришди. Ўйлаймизки, CАS қарори қабул қилинган ушбу қадамларни етарлича ҳисобга олмайди", дейилади IBA расмий сайтида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!