Ҳужжатсиз машина бошқарган фуқаро ЙПХ ходимларидан қочиб, ёш болани уриб юборди

A A A
Ҳужжатсиз машина бошқарган фуқаро ЙПХ ходимларидан қочиб, ёш болани уриб юборди

Бухоро вилоятида ЙПХ инспекторларининг «тўхташ» ишорасига бўйсунмай, улардан қочиб, тезликни оширган ҳайдовчи йўл четида копток ўйнаб турган ёш болани уриб юборди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Шукруллаев маълум қилди.

Таъкидланишича, 2020 йилнинг 19 октябрь куни вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари Когон шаҳри ва тумани кесишадиган А-380 автомобиль йўлининг Чоробод чорраҳасида хизмат олиб бораётган бўлган. Соат тахминан 16:30 да йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳолда ҳаракатланиб келаётган қора рангли, «Волга» русумли 80 У 248 ҲА давлат рақам белгили транспорт воситасига тўхташ ишораси берилган. Аммо мазкур транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи П.Р. ЙПХ инспекторининг қонуний талабига бўйсунмай, ҳаракатланишда давом этган.

Шундан сўнг ЙПХ инспектори томонидан алоқа воситаси ёрдамида ушбу йўналишда хизмат олиб бораётган барча ходимлар огоҳлантирилган. Мазкур транспорт воситасини тўхтатиш лозимлиги тўғрисида хабар берилган.

Транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчи дастлаб Когон шаҳар Амир Темур кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб, йўналишини Элобод кўчасининг тор йўли томон ўзгартирган. Ушбу ички тор йўлда вояга етмаган болалар копток ўйнаб турганини кўриб ҳам тезликни пасайтирмаган. «Волга» ҳайдовчиси эҳтиётсизлик оқибатида вояга етмаган болалардан бирини уриб юбориб, унга тан жароҳати етказган. Ҳайдовчи жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатмай, ҳаракатланишда давом этган. Асосий йўлга чиққан вақтда Амир Темур кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспекторини кўриб, ушбу инспекторнинг ҳам тўхташ ишорасига бўйсунмаган. Амир Темур кўчасидан Ватанпарвар кўчасига бурилиб, охири берк кўчанинг тугаш жойида автомашинани ташлаб қочган.

«ЙПХ ходими бизга қонуний тўхташ ишорасини берди. Ҳужжатларимиз йўқлиги сабаб тўхтамадик. Шеригимда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмагани учун мен бошқариб келаётган эдим. Бир боланинг оёғини босиб олдим. Шу сабабли қўрқувимиз янаям ошди. Ўша пайтда ўзимни йўқотиб қўйгандим», — дейди фуқаро П.Р.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида мазкур ҳайдовчининг ёнида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома бўлмаган. Шу сабабли инспекторнинг тўхташ ишорасига бўйсунмай ҳаракатланишда давом этган.

«Фуқаронинг автомашинасини қувиб ушлаш ёки кузатув ҳаракатлари олиб борилмаганлиги аниқланди. Шунингдек, ҳодиса содир бўлган жойда чақирув асосида тергов тезкор гуруҳи ва тез тиббий ёрдам хизмати ўз вақтида етиб келиб, мазкур ҳолат белгиланган тартибда рўйхатга олинган ва тегишли тартибда расмийлаштирилган», — дейди Улуғбек Шукруллаев.

Айни пайтда ҳолат бўйича Когон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ва вилоят ИИБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Кеча Ўзбекистонда энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди!

Бу хақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Россия санкциялар билан таҳдид қилмоқда: нишонда Ўзбекистон ҳам бор!

Кремль мазкур давлатларда рус тилининг мақомини пасайтирувчи қонунлар қабул қилинаётганидан норозилик билдирган

ЖЧ-2026 «тарихдаги энг ифлос мусобақа» бўлиши мумкин

Экологларга кўра, бу чемпионат атмосферага 9 млн тонна СО2 чиқариши мумкин.

Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ойдинлашди

Тармоқда Абдуқодир Ҳусанов Манчестернинг бошқа бир жамоасига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Кеча Тошкентда рекорд даражадаги иссиқ ҳаво қайд этилди

2025 йил 4 июль куни Тошкент шаҳрида ҳарорат +43,5°C га етди.

Қозоғистонда 1 миллионга яқин сайғоқни отишга қарор қилишди

Қозоғистон ҳукумати Қизил китобга киритилган, аммо эндиликда кўпайиб кетган «сайғоқлар сонини мувофиқлаштириш»га қарор қилди.

"Манчестер Сити"ни тарк этадиган навбатдаги футболчи номи аниқ бўлиб бормоқда

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Мирзабек Холмедов янги лавозимга тайинланди

Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Дунёда энг кўп миллионерлар яшайдиган давлатлар эълон қилинди

Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.

«Манчестер Юнайтед» скаутлари Абдуқодир Ҳусанов атрофидаги вазиятни диққат билан кузатишмоқда

Бу ҳақда Scout in Eurasia саҳифаси Твиттер ижтимоий тармоғи орқали хабар тарқатди.

Маҳмуд Мурадов чехиялик моделнинг қўлини сўради

Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси иккинчи маротаба уйланиш арафасида.

Тошкентда андижонлик "доставкачи" йигитни зўрлаган 2 нафар аёл қамалди

31 ёшли С.А. пиццани олиб қўлига доставкачига пул тутқақазади ва уйга таклиф қилади.

Аёлларнинг пенсия ёши яна 6 ойга оширилди

Низом 1 июлдан кучга кирди

Ўзбекистонлик яна бир футболчи "Манчестер Сити"га ўтиши мумкин

Бу ҳақда Отабек Умаров айтиб ўтди.

Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионатида терма жамоадан ҳеч нима кутманглар"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.

Париж суди Макроннинг хотинини эркак деб атаган журналистни оқлади

Бу ҳақда Рейнинг адвокати Франсуа Данглеан Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

Россияга миллионлаб ҳиндистонлик ишчилар келадими?

9 июль куни Урал савдо-саноат палатаси раҳбари Андрей Беседин йил охиригача Россияга 1 миллионгача ҳиндистонлик ишчи келиши мумкинлигини айтди.

Самарқандда 16 ёшли қиз операция пайти вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Шимолий Кореядан қочган аёл Ким Чен Инни судга берди

Жанубий Кореяда шимолий кореялик қочқин Чхве Мин-гён Ким Чен Ин ва бошқа амалдорларга қарши даъво аризаси киритди. У Шимолий Корея қамоқхоналаридаги оғир қийноқлар, жинсий зўравонлик ва таҳқирловларга учрагани сабабли берганини айтган. Бу иш Жанубий Кореяда КХДРнинг инсон ҳуқуқларини бузгани учун очилган илк фуқаролик ва жиноий иш…

Элдор Шомуродов нега “Башакшеҳир”ни танлаганини тушунтирди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Истанбулнинг “Башакшеҳир” клуби билан шартнома имзолади. Футболчи YouTube’даги “90minut” подкастида Туркия жамоаси билан шартнома имзолаш сабабларини айтиб ўтди.

Трамп: Украинага қурол етказиб бериш НАТО орқали амалга оширилади

Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.

Рафаҳда инсонпарварлик ёрдамини кутган фаластинликларга қилинган ҳужумда 10 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ғазодаги тиббий манбалар маълум қилмоқда.

Исроил бир кечада Ғазода 97 нафар фаластинликни ўлдирди

Бу ҳақда Al Masirah телеканали маълум қилди.

Трамп Путинни Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини айтди

АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.

БМТ: Ғазода 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан буён овқатсиз қолган

БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.

Россия транспорт вазирининг ўз жонига қасд қилиши қурилишдаги коррупция билан боғлиқ — ОАВ

Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?

Ғазода Исроил ҳужумлари оқибатида 15 нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.

2023 йил 7 октябридан буён Ғазо ва Ғарбий соҳилда 17 мингдан ортиқ фаластинилик ўқувчи ҳалок бўлди — Фаластин таълим вазирлиги

Фаластин Миллий маориф ва олий таълим вазирлигининг маълумотига кўра, 2023 йил 7 октябридан буён — Исроилнинг Ғазо секторига қарши ҳарбий амалиётлари бошланганидан бери — Ғазо ва ишғол этилган Ғарбий соҳилда 17 315 нафар ўқувчи ҳалок бўлган, яна 27 191 нафар ўқувчи яраланган.

NYT: Техасдаги сув тошқини қурбонлари сони 104 нафарга етди

Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.

Бугун лавозимидан озод қилинган Россия транспорт вазири Роман Старовойт вафот этди

Маълумотларга кўра, Роман Старовойт Москва яқинидаги Одинцово шаҳридаги шахсий уйида ўлик ҳолда топилган.

Исроилнинг Ғазога ҳаво ҳужумлари оқибатида 10 фаластинлик ҳалок бўлди, улар орасида чақалоқ ҳам бор

Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.

Қорасарой кўчасида контейнер ёниб кетди

Айтилган манзилда ёнғин навбатчиликда турган ёнғин қутқарув экипажлари томонидан зудлик билан соат 11:32 да ўчирилди.

Россиянинг Украинага навбатдаги зарбалари камида уч кишининг ҳаётига зомин бўлди

Украина расмийлари маълумотларига кўра, Одессада дрон зарбаси оқибатида янги қурилган бинодаги қўриқчи ҳалок бўлган

Исроил ҳарбийлари Яманга зарба берди

Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац ҳусийларга қарашли портлар ва электр станциясига ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан ҳужум қилинганини тасдиқлади

Эронда Исроил разведкаси билан алоқадор агент қўлга олинди

Бу ҳақда FARS агентлиги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) матбуот хизматининг маълумотига таяниб хабар берди.

Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларнинг биринчи босқичи самарасиз тугади

Бу ҳақда Sky News Arabia телеканали "Report" хабарига таянган ҳолда маълум қилди.

Таиландда пушти темиратки касаллиги тарқалмоқда

Қайд этилишича, ушбу касаллик кўпинча болалар ва ёшларда кузатилади — бу танада «она» деб аталадиган катта доғнинг пайдо бўлиши билан бошланади

Масжид қурилиши баҳонасида одамлардан пул олганлар ушланди

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу фуқароларнинг шахси аниқланган

Покистонда кўп қаватли бино қулаб тушди, қурбонлар бор

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, саккизга яқин фуқаро вайроналар остида қолган бўлиши мумкин.

Бўстонлиқдаги адирликда ёнғин 2 соатда қуршаб олинди

Ёнғин ҳудуди кенгайишига йўл қўймаслик учун «Бурчмулла» ўрмон хўжалигидан ҳам ёнғин ўчириш ишларига ходимлар жалб қилинган.