Байрутлик хавфсизлик ва сиёсий таҳлилчи Али Ризкнинг айтишича, Наим Қосимни Ҳизбуллоҳ бош котиби этиб тайинлаш қарори гуруҳнинг бир неча олий раҳбарлар ўлдирилганидан кейин қайта тикланаётганини кўрсатади.
“Бу Ҳизбуллоҳ тарафдорларининг руҳиятини бироз кўтаради. Бу, шунингдек, Ҳизбуллоҳнинг душманларига раҳбарлик бўшлиғи йўқлигини ва ҳамма нарса муаммосиз кетаётгани ва Ҳизбуллоҳ қайта қурилаётгани ҳақида хабар бўлади. Шундай қилиб, менимча, турли хил хабарлар юборилган", деди Ризк Ал-Жазирага.
Ҳизбуллоҳ центябр ойида Исроил ҳужумида ҳалок бўлган Ҳасан Насруллоҳнинг лавозимини эгаллаши учун таниқли ва таниш юзни танлаши керак эди.
«Ягона таниш юз, нисбатан айтганда, Шайх Наим Қосим эди. Шундай экан, менимча, ҳозир бизда эски гвардиядан етакчини танлаш, балки янги авлод пайдо бўлиши ва янги юзлар учун жой беришдир. Менимча, Ҳизбуллоҳ ҳозирча номаълум шахсни сайлаши мумкин эмас эди», деб тушунтирди Ризк.
Украина ҳарбийлари Россия-Украина урушида қатнашиш учун Россиянинг Курск вилоятига келган биринчи Шимолий Корея ҳарбийлари билан ҳарбий тўқнашувга киришди.
Бугун, 6 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи М-39 автомобиль йўлининг 1138-километрида содир бўлган бахтсиз ҳодиса сабабли "Тахтақорача" довонида транспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Доналд Трамп ўзининг навбатдаги ваколат муддатини тинчликпарвар сифатида бошлашни истайди. Лекин у январь ойида лавозимга киришгунга қадар ҳали кўп нарса бўлиши мумкин.
Украина Эрон билан ҳаво қатнови тўғрисидаги келишувни бекор қилди, деб хабар берди жума куни мамлакат Вазирлар Маҳкамасининг Олий Рададаги вакили Тарас Мелничук.
Венгрия бош вазири жума куни европаликларга Доналд Трампнинг қайта сайланиши Россиянинг Украинадаги урушига оид ўйинни ўзгартиришини айтди ва Европа Иттифоқини «урушдан тинчликка ўтишга» чақирди.
WSJ маълумотларига кўра, сўнгги бир неча ой давомида ушбу компаниялар раҳбарлари ва ҳукумат амалдорлари ўртасида келишув бўйича музокаралар олиб борилган.
Маълум қилинишича, Трампга суиқасд уюштириш режалари 2020 йилда Ироқда, ўша пайтда АҚШ президенти бўлган Трампнинг буйруғи билан ўлдирилган Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлими учун қасос олиш билан боғлиқ.
Ғазо секторида ҳалок бўлганларнинг деярли 70 фоизи аёллар ва болалардир. Бу маълумотлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси томонидан Женевада чоп этилган ҳисоботда келтирилган.
АҚШ суди АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден маъмуриятининг ноқонуний муҳожирларга фуқаролик беришни осонлаштириш дастурини бекор қилди. Бу ҳақда CБС хабар бермоқда .