Ҳиндистонда TikTok ва WeChat тақиқланди

Ҳиндистонда TikTok ва WeChat тақиқланди

Ҳиндистон ҳукумати Хитойнинг Tik Tok ижтимоий тармоғи, UC Browser браузери ва WeChat мессенжерини тақиқлади. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, "Ҳиндистон суверенитети ва яхлитлиги, мудофаа қобилияти, хавфсизлиги ва жамоат тартибига зарар етказадиган иловалар" рўйхати тузилган.
 
Ушбу рўйхатдан жами 59та илова жой олган.

Асосан Хитойда ишлаб чиқарилган иловалар мобил ва бошқа қурилмаларда блокланади.

Тақиқланган иловалар рўйхатига Kwai, Baidu map, Clash of Kings, Mi Community, Club Factory, UC News, Weibo, QQ Music, Mobile Legends каби иловалар киритилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!