Ҳиндистонда кўп фарзандли ота болалари сонидан уялиб, улардан бирини ташлаб юборди

Ҳиндистонда кўп фарзандли ота болалари сонидан уялиб, улардан бирини ташлаб юборди

Ҳиндистонлик эркак дўстлари унинг кўп фарзандлилиги устидан кулганидан кейин, болаларидан бирини ташлаб юборди, деб ёзади "Дарё".

Ҳодиса мамлакат жануби-ғарбидаги Керала штатининг Кочин шаҳрида юз берди. Черковлардан бирининг руҳонийлари янги туғилган чақалоқни 31 май куни эрталаб топиб олган. Видеокузатув камераларига қараганда, эркак хайрлашаётиб, ўғлининг пешонасидан ўпган ва кетаётган вақтида ҳадеб ортига мўралаган.

Полиция боланинг ота-онасини топиб, қўлга олди. Қариндош ва дўстлари уларнинг кўп фарзандлилигини пеш қилиб кулавергач, улар шундай ишга қўл урганини тан олди. Маълум бўлишича, аёл тўртинчи фарзандига ҳомиладор бўлгач, мазах қилишлар янада кучайган. Бола туғилгач, уни черковга ташлаб кетиш учун оила Кочинга кўчиб ўтган.

Эр-хотинга нисбатан боладан воз кечиш ва болаларга шафқатсиз муносабатда бўлиш айбловлари эълон қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!