Ҳикматилла Убайдуллаев: "20 та нашрни танлаб олиб, бошқа босма газета, журналларни ёпиш керак"

Ҳикматилла Убайдуллаев: "20 та нашрни танлаб олиб, бошқа босма газета, журналларни ёпиш керак"

3-май жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан Zoom платформасида бўлиб ўтган дебатда газеталарни кучайтириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Унда иштирок этган АОКАнинг собиқ матбуот котиби, ҳозирда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаш раисининг инқирозий пиар менежмент бўйича маслаҳатчиси Ҳикматилла Убайдуллаев бир қатор таклифларни киритиб ўтди. 

Унинг таъкидлашича, босма газеталар, ва журналарни топ 20-30 талигини танлаб олиш керак. Танлаш нашр адади, журнал ва газетанинг чоп этилишининг мунтазамлиги (периодичность), қанча журналист ишлаши ва у ерда чоп этилган материаллар муаммони хал килганми йўқми каби критерийлар асосида бўлиши керак. Бу газета, журналлар танлаб олингандан сўнг уларга аниқ стратегия тузилиши керак. 
Танланган журнал ва газеталар ҳам босма, ҳам онлайн иш фаолиятини олиб бориши керак. 
Бошқа босма газета, журналларни эса ёпиш керак.

Уларни digital маркетга ўтказиш керак.
«Таклифим улар учун ягона бир онлайн минбар очилиши 
ва ушбу сайт, балки миллий масс-медиани ривожлантириш фонди томонидан, ёки бошқа фондлардан бошланғич молиявий кўмак билан таъминланиши керак», деди Убайдуллаев.

- Ягона архив учун бир сайт қилинса, у ерда онлайн ва босма нашрларда чиққан яхши материалларни қанча кўп одам ўқигани ва муҳокамага чорлаганига, жамоатчилик фикрига таъсир қила олганига қараб саралаб олиниши ва махсус платформага жойланиши керак. 

Унинг таклиф киритишича, бу ерда журналистлар базаси ҳам бўлади, ФИО, расми, қисқача биографияси, қайси нашрларда ишлаган, ва материаллари кабилар...

Яна бир таклиф ёшлар масаласида бўлди. 
 Бўлажак журналистлар учун ягона платформа бу ёшлар Иттифоқи яратган сайт UReport. Бу сайтга журналистика йўналиши талабалари ва журналистикага қизиққан талабалар ўз қаламларини текширишлари ва  амалиёт ўташлари мумкин, агар ёзган материаллари яхши бўлса, бу келажакда бошқа йирик сайтларга ишга ўтишига ҳам имкон яратади. 

Бу билан биз журналистларни кадрлар захирасини яратамиз, ва тизимни ёшлар билан  тўлдириб борамиз, деди Ҳикматилла Убайдуллаев.

Унинг қайд этишича, бугун вилоятларда журналистлар мавқеи анча паст. 
Пойтахтда журналистлар ва блогерларнинг обрўси нисбатан кўтарилди. Уларни одамлар, раҳбарлар танишни бошлади. Вилоятларда, туманларда халигача вазият оғир. Вилоятларда журналист ва блогерлар танқид ёзишдан, қўрқишади, ички цензура бор уларда. 

Шу муаммони хал килиш учун, вилоят ва тумандаги журналист, блогерлар билан курслар, марказлар ташкил килиб, улар орасидан янги қиёфаларни олиб чиқиш керак. Ҳар бир вилоятда камида 10 нафар ўзбек ва рус тилида ёзадиган журналистларни йўналтирилган кўмак билан қўллаб қувватлаш керак.

@jurnalistikauzbek


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!