Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, Хоразм вилоятининг Урганч туманида қуриладиган Ал-Хоразмий шаҳарчасидаги ер майдонларини ажратиш орқали "Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасининг ҳудуди кенгайтирилади. Шунингдек, "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси ҳудудлари мақбуллаштирилади.
Қарорга мувофиқ, Хоразм вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда:
"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг мақбуллаштирилаётган ер майдонлари туман захирасига қайтарилишини, кейинчалик қонунчиликда белгиланган мақсадлар учун фойдаланилишини;
"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси учун Ал-Хоразмий шаҳарчасидан ажратиладиган ер майдонларининг чегараси чизмаларда қайд этилишини, натурада (жойнинг ўзида) белгиланишини;
"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг Ал-Хоразмий шаҳарчасидаги ҳудуди бош режаси ишлаб чиқилишини таъминлайди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси бош режани ишлаб чиқишда буюртмачи ташкилот этиб белгиланади.
Бош режани ишлаб чиқиш бўйича пудрат ташкилоти белгиланган тартибда танлов (тендер) савдоларига асосан аниқланади.
"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг 2023-2024 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси билан таъминланиши лозим бўлган объектларининг манзилли дастурлари Ал-Хоразмий шаҳарчасидаги ҳудудининг тасдиқланган бош режасига асосан бир ой муддатда шакллантирилади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.