Бельгиялик Лукас 12 ёшида ремиссия босқичида ва саратоннинг даволаб бўлмайдиган шаклини енгган дунёдаги биринчи болага айланади, деб хабар беради KazinformLe Figaro нашрига таяниб.
Бу бола болалик саратонининг жуда тажовузкор шаклини - мия поясининг инфилтрацион глиомасини енгишга муваффақ бўлган дунёдаги биринчи ҳолат.
Лукас Вал-де-Марндаги Гюстав Русси институтида кузатилган ва BIOMEDE деб номланган клиник синовга киритилган.
Лукаснинг танаси аста-секин касаллик билан курашди. Беш йиллик кузатувдан сўнг шифокорлар даволанишни тўхтатишга қарор қилишди. Натижада, бола бир йилдан бери ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Институт Густав Русси маълумотларига кўра, ҳар йили 50 га яқин бола мия поясининг инфилтрацион глиомасидан азият чекади, деб ёзади Pourquoi Docteur. Ушбу мия шиши жуда тажовузкор ва ундан азият чекадиган беморларнинг ҳаёт прогнози одатда жуда ёмон.
2022 йил сентябрда BIOMEDE 2.0 янги клиник синови ишга туширилди. Унинг мақсади янги дорини эверолимус билан солиштириш, мақсадли терапия ҳозирда мавжуд бўлган энг яхши даволаш ҳисобланади.
"BIOMEDE 2.0 бизга ONC201 [янги даволаш усули] касалликларни назорат қилиш ва, эҳтимол, ушбу ўсимта учун биринчи ўзига хос терапия сифатида рўйхатга олиш нуқтаи назаридан фойда келтирадими ёки йўқлигини исботлаш имконини беради", – дейди Лукаснинг шифокори.
Россия иккиламчи бозорида Ўзбекистонда йиғилган Chevrolet Cobalt (ушбу модел Ravon R4 номи остида сотилмоқда) машинасининг ишончлисини топиш мумкин, деди «За Рулём» журналининг автоэксперти Сергей Зиновьев.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Оҳангарон туман бўлими бошлиғи маҳаллий фуқаронинг йўқолган меҳнат дафтарчасини тиклаб, уни ёшга доир пенсияга чиқариб бериш эвазига 1500 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади