ҲАЖ ЗИЁРАТЧИЛАРИНИ КУЗАТИШ ЖАРАЁНИНИ ОНЛАЙН КУЗАТИНГ

ҲАЖ ЗИЁРАТЧИЛАРИНИ КУЗАТИШ ЖАРАЁНИНИ ОНЛАЙН КУЗАТИНГ

Аллоҳга шукрки, динимизнинг бешинчи аркони – Ҳаж зиёрати бу йилги мавсуми ҳам бошланмоқда!

Шу йил 3 июндан 4 июнга ўтар кечаси ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи ҳаж амалларини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетадилар.

3 июнь кечки соат 21:00 дан бошлаб зиёратчиларни кузатиш жараёнлари, қувончу шодликлари ва дил сўзларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри репортажларни онлайн эфирда томоша қилишингиз мумкин!

Муборак сафарга отланган фуқароларимизни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ва бир қатор расмий вакиллар табаррук заминга кузатиб қўядилар.

🔸Қайд этиш жоизки, бўлғуси ҳожиларга Макка ва Мадина шаҳарларида барча шароитларга эга меҳмонхоналар хизмат кўрсатиб, тажрибали ишчи гуруҳ ва малакали шифокорлар ҳамроҳлик қиладилар.

“Ҳаж-2023” мавсуми намунали ва тартибли, чиройли ва кўнгилдагидек ўтишини, Ҳаж сафарига отланаётган юртдошларимизнинг сафарлари бехатар, ибодат ва дуолари мукаммал, дуолари мустажоб бўлишини тилаб қоламиз.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!