Гўшт нархининг ошиши нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда кузатилмоқда. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) маълумотларига кўра, 2024 йил декабрь ойида глобал миқёсда гўшт нархлари 2023 йил декабрига нисбатан 2,7 фоизга ошган.
Ташкилотга кўра, бундай ҳолат дунёда гўшт ишлаб чиқариш ҳажмининг секинлашиши ва йирик импорт қилувчи давлатларда талабнинг юқорилиги билан боғлиқ. Бу эса мол, қўй ва товуқ гўшти нархларининг ошишига олиб келмоқда.
Ўзбекистонда ҳам ер ва сув ресурслари чекланган бўлишига қарамай, 2025 йил февраль ойида мол гўшти нархи 3,7 фоизга ошди. Таққослаш учун, кенг яйловларга эга Қозоғистонда бу кўрсаткич 6,2 фоизни ташкил этди.
Шунингдек, Россияда йил бошидан буён товуқ гўшти нархи 9,7 фоизга ошган. Қозоғистонда бу кўрсаткич 4,7 фоизни ташкил этган бўлса, Қирғизистонда нархлар деярли ўзгаришсиз қолган. Ўзбекистонда эса товуқ гўшти нархи ҳатто 0,5 фоизга арзонлашган.
Умуман олганда, Ўзбекистонда гўшт нархи минтақавий тенденциялар доирасида сақланиб турибди ва глобал бозор тебранишларига нисбатан барқарор.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон ракеталари АҚШнинг барча ҳарбий кемаларини йўқ қилишга тайёр, деб баёнот берди Эрон олий раҳнамосининг юқори мартабали ҳарбий маслаҳатчиси ва Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг (ИИМК) собиқ қўмондони Моҳсен Ризоий.
Украина президенти Владимир Зеленский ва Нидерландия бош вазири Роб Йеттеннинг матбуот анжумани якунланганидан сўнг, украиналик таржимон ўзини тута олмай, ҳақоратли сўзлар ишлатди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.
Шаҳбоз Саидханов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раисининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси — ахборот хизмати раҳбари, “Миллий PR-маркази” директори лавозимига тайинланди.
Энг катта музлик йўқотилиши 2023 йилда қайд этилган — 555 гигатон. Аксинча, 1983 йилда муз массасининг рекорд даражадаги ўсиши 115 гигатонни ташкил этди.
Машинист эса эшик ёмилмаса-да, ҳаракатни давом эттирган. Кейинги бекатда поезд тўхтатилган ва йўловчилар туширилиб, ҳаракат таркиби техник кўрик йўлагига олиб кетилган.
“Тошкент-Аэро” ИБК тезкор тузилмалари ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда аниқланган навбатдаги ҳолатнинг “қаҳрамон”и бир қарашда айбсиз айбдордек туюлади.