6 феврал куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон адлия вазири Акбар Тошқулов ҳамда Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Константин ўртасида «Мусодара қилинган активларни тақсимлаш тўғрисидаги битим» имзоланди. бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Битим доирасида тахминан 182 миллион доллар миқдоридаги маблағлар Ўзбекистонга қайтарилиши белгиланган. Мазкур маблағлар Ўзбекистоннинг айрим фуқаролари томонидан ноқонуний орттирилган бўлиб, 2012 йилда Швейцария бош прокуратураси томонидан Г.Каримовага нисбатан қўзғатилган жиноят иш юритуви доирасида тўлақонли мусодара қилинган эди», дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, маблағлар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Uzbekistan Vision 2030 Fondi» Кўп шериклик траст жамғармаси орқали қайтарилади.
2022 йил 16 августда Швейцариянинг Берн шаҳрида Ўзбекистон ва Швейцария ўртасидаги «Швейцария Конфедерацияси ҳудудида мусодара қилинган ноқонуний орттирилган активларни Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг манфаатлари йўлида қайтариш усуллари тўғрисидаги битим» имзоланганди. Ушбу битим ноқонуний орттирилган активларни БМТнинг «Uzbekistan Vision 2030 Fondi» деб номланган Кўп шериклик траст жамғармаси орқали Ўзбекистонга қайтариш механизми ҳамда асосий тамойиллар ва мақсадларни белгилайди.
Мазкур ишлар доирасида 2022 йил августда имзоланган биринчи битим тахминан 131 млн доллар миқдоридаги маблағлар Ўзбекистонга қайтарилишини назарда тутади. Янги битим имзоланиши билан Ўзбекистон аҳолисининг манфаатлари йўлида қайтарилган маблағларнинг жами миқдори 313 миллион долларга етади
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.
Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронга қарши операция «режадан олдинда» кетаётганини билдириб, «48 нафар етакчи бир зумда йўқ қилинди. Бу жуда тез содир бўлди», деди.