Грузия Россия фуқаролари учун виза режимини ўрнатмайди, парвозларни ҳам тақиқламайди - Папуашвили

Грузия Россия фуқаролари учун виза режимини ўрнатмайди, парвозларни ҳам тақиқламайди - Папуашвили

Грузия Россия фуқаролари учун виза режимини ўрнатмайди, парвозларни ҳам тақиқламайди. Бу ҳақда Грузия парламенти раҳбари Шалва Папуашвили маълум қилди.

"Россия билан виза режимининг жорий этилиши, чегаранинг ёпилиши ва ҳаво қатновининг тақиқланиши аслида санкциялардир. Агар Грузия бунга йўл қўйса, бу Россия Федерацияси билан муносабатларнинг кескинлашувига олиб келади", — дея тушунтирди Шалва Папуашвили.

"Биз шундай оқимга кирамизки, оқибатларини олдиндан айтиб бўлмайди. Шубҳасиз, бу ҳолатда Россия Федерацияси томонидан қарши санкциялар қўлланади. Пировардида бу мамлакатимиз хавфсизлиги ва иқтисодий фаровонлигига таҳдид солади" — дея таъкидлади Папуашвили


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!