Грузия Адлия вазирлиги Саакашвили қамоққа қачон қайтарилишини айтди

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини касалхонадан қамоқхонага ўтказиш қарори сиёсий бўлиши мумкин эмас, у шифокорлар тавсияларига асосланади.
Бу ҳақда Грузия адлия вазири Рати Брегадзе Грузиянинг Imedi телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, Грузиядаги маҳбуслар соғлиғини яхшилаш учун қанча вақт керак бўлса, касалхонада қолишлари мумкин.
“Врачнинг тавсияси бўлиши билан биз Саакашвилини қамоқхонага ўтказамиз, чунки биз бу масала бўйича бошқа қарор қабул қилмаймиз, ҳар қандай сиёсий қарор қабул қилиш истисно қилинади”, — деди Адлия вазирлиги раҳбари.
Унга кўра, Саакашвилининг саломатлиги яхшиланган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).