Гренландияни аннексия қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси АҚШ Конгресси қуйи палатасига киритилди

Гренландияни аннексия қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси АҚШ Конгресси қуйи палатасига киритилди

АҚШ Конгресси қуйи палатаси аъзоси, Флоридадан республикачи Рэнди Файн Вашингтон томонидан Гренландияни аннексия қилишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тақдим қилди.

Бу ҳақда Файннинг сайтида эълон қилинган баёнотда айтилган.

Қонун лойиҳасига кўра, АҚШ президенти «керакли чораларни кўриш, жумладан Дания Қироли билан музокаралар олиб бориш орқали Гренландияни аннексия қилиш ёки уни бошқа йўл билан АҚШ ҳудуди сифатида бирлаштириш» ҳуқуқига эга бўлади. Кейинчалик, Гренландия АҚШ штати ҳисобланади.

Рэнди Файн фикрига кўра, ташаббус АҚШнинг Арктикадаги миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ва Хитой ҳамда Россия томонидан ўсиб бораётган таҳдидларга қарши туришга қаратилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар