Google Pay тўлов тизими Озарбайжонда июл ойидан бошлаб фаоллашади
Бу ҳақда мамлакат банк тизимидаги манба маълум қилди.
"Экстремал ҳолатларда жараён август ойига қадар чўзилиши мумкин. Бироқ шу йилнинг ёзида Озарбайжон Google Payдан фойдаланиши мумкин бўлади", деди у.
Шу билан бирга, агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, яқин келажакда Озарбайжонда Samsung Pay ва Pay Pal каби тўлов тизимларини ишга тушириш режалаштирилмаган.
Аввалроқ мамлакатда Apple Pay иловаси ишга туширилган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).