Google углерод чиқиндиларини камайтириш ва сунъий интеллект ривожланиши билан боғлиқ ортиб бораётган энергия эҳтиёжларини қондириш учун кичик модулли ядро реакторлари ((SMR) ёрдамида ўз маълумотлар марказларини қувватлантиришни режалаштирмоқда.
Financial Times маълумотларига кўра, компания Американинг Kairos Power стартапи билан умумий қуввати 500 МВт бўлган 6-7 та реакторни етказиб бериш бўйича шартнома тузган. Биринчи реакторни 2030 йилгача, қолганларини эса кейинги беш йил ичида ишга тушириш режалаштирилган. Битим нархи ҳозирча ошкор этилмаган.
Ушбу ҳаракат Google'ни маълумотлар марказларини қувватлантириш учун ядро энергиясини танлаган биринчи йирик технология компаниясига айлантиради. Google энергетика ва иқлим бўйича катта директори Майкл Террелл лойиҳа экологик барқарорликка эришиш стратегиясининг муҳим элементи эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, атом энергетикаси энг кам углерод чиқиндилари билан АИ тизимларининг барқарор ишлашини таъминлашга ёрдам беради.
Компания реакторлардан фойдаланишнинг иккита вариантини кўриб чиқмоқда: маълумотлар марказларига тўғридан-тўғри уланиш ёки умумий электр тармоқларига интеграция.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Украина Қуролли кучлари бош штаби 13 декабрь куни кечки ҳисоботида Донетск вилоятининг жануби-ғарбий қисмидаги Покровск ва Времивка йўналишларида «кескин вазият» ҳақида маълум қилди.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.