Google компанияси сўнгги ўн йил ичида илк бор ўз логотипини янгилашга қарор қилди. Медuza’нинг хабар беришича, логотипдаги илгари ёрқин бўлган ранглар энди хира ва ўзаро уйғунлашган кўринишда намоён бўлмоқда. Қизил сариқка, сариқ яшилга, яшил эса кўкка секинлик билан ўтади — бу ўзгариш аввалги қатъий чегараланган ранглардан кескин фарқ қилади.
Янги логотипнинг кўриниши Google’нинг сунъий интеллект чатботи Gemini логотипига ўхшашлиги билан диққатга сазовор. Ҳозирча компания томонидан бу янгиланиш расман эълон қилинмади, бироқ 11 майдан бошлаб iOS фойдаланувчилари, 12 майдан эса Androidдаги истеъмолчилар уни қўллаб келмоқда.
Маълумот учун, Google логотипи охирги марта 2015 йили ўзгарган эди. Ўшанда кичик “g” ҳарфи катта “G” ҳарфига алмаштирилган ва шрифтда ҳам сезиларли ўзгаришлар қилинган эди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
2024 йил ноябридан режалаштирилган ва 2025 йилда амалга оширилган «Қизил тўй» операцияси давомида Исроил ҳарбий ҳаво кучлари 12 дақиқа ичида Эроннинг 10 нафар юқори лавозимли ҳарбий раҳбарини йўқ қилишга эришди. Бу операция Эрон мудофаа тизимида жиддий нуқсон борлигини намойиш этди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Эрон Теҳроннинг тўхтатишга рози бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган тинчлик келишувининг муддати яқинлашар экан, Исроилга бир нечта босқичли ҳаво ҳужумларини бошлади.
"Теҳроннинг амалиётлари “дўст ва қардош Қатар давлати ва унинг халқи учун таҳдид ёки хавф туғдирмайди”, дейилади Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида.
АҚШ президенти Дональд Трамп ўзи Эронга қарши уюштирган зарбаларни “том маънода ҳарбий муваффақият” деб атаб мақтаган бир пайтда, демократлар уни ваколатини ошириб юборганликда айблашди.