Тадбиркор Луи Че-ву 7 ноябр куни 95 ёшида вафот этди. 1955 йилда К.Wah компаниясига асос солиб, у турли бизнес турларига эга кўпмиллатли конгломерат яратишга муваффақ бўлди.У Bloomberg маълумотларига кўра, умрининг охирига келиб, 14,5 миллиард доллар бойлиги билан Гонконгнинг энг бой одамига айланди.
Миллиардернинг ўлими ҳақида у асос солган ва кейинчалик директорлар кенгаши раиси бўлиб ишлаган Galaxy Entertainment Group Ltd. компанияси матбуот хизмати хабар берди. Маълумотда Луи бизнесни ривожлантириш бўйича ўз қарашлари орқали компания учун муҳим рол ўйнаганлиги айтилади.
Galaxy Entertainment казино бизнесида дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Луи Че-ву уни Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди Макаода очди. 2013 йилда Bloomberg таъкидлаганидек, Луи Че-вунинг казино даромади 44,7 миллиард долларга етди - бу Лас-Вегас Стрипдагидан деярли етти баравар кўп.
Миллиардер 1929 йилда туғилган, Гонконгнинг японияликлар томонидан босиб олиниши сабабли мактабни ташлаб кетган ва 13 ёшида озиқ-овқат дистрибютори сифатида ўзининг биринчи бизнесини бошлаган.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича янги Олий вакили, Эстония собиқ бош вазири Кая Каллас Украинага Европа қўшинларини юборишни истисно қилмади.
Япония бош вазири Шигеру Ишиба машинаси олдинда кетаётган ҳукумат раҳбарини ҳимоя қилувчи махсус полиция машинасига бориб урилган. Ахборот агентлигининг хабар беришича, Ишиба жабрланмаган.
Сурия президенти Башар ал-Ассад исёнчи қуролли гуруҳларнинг мамлакат шимолида олдинга силжиши ҳақида илк бор изоҳ берди. Унинг фикрича, қўшинлар муаммони енгишга қодир. У Сурия қуролли кучлари қарши ҳужумга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 421 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Европа Иттифоқи парламенти Грузия ҳукуматининг ЕИга аъзолик бўйича музокараларни бошлашга қаратилган ҳаракатларни тўхтатганидан таассуфда. Бу ҳақда ЕИ парламенти хорижий ишлар қўмитаси раиси Дэвид Макалистер, ЕИ–Грузия парламент ассоциацияси қўмитаси раиси Нил Ушаков ва Европа парламентининг Грузия бўйича махсус маърузачиси Раса Юкнявичене томонидан 29 ноябрь куни берилган баёнотда сўз боради.
Қиш фасли яқинлашиши билан мавсум учун уй шароитида тайёрланган қўлбола консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш бошланади. Бироқ кейинги йилларда юртимизда ботулизм касаллиги келиб чиқишига шундай маҳсулотлар ҳам сабаб бўлаётгани сир эмас.
Марказий Хитойда минг тоннага яқин олтин захирасига эга юқори сифатли олтин кони топилди. Мутахассислар унинг қийматини 83 миллиард доллардан ортиқ деб баҳоламоқда.