COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари кўпайгани боис, Голландия ҳукумати ёзда бир кундан кўп давом этадиган мусиқа фестивалларини бекор қилишга қарор қилди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар берди.
– Мамлакатда карантин қоидалари 1 сентябрга қадар узайтирилиши керак, 24 соатдан ортиқ давом этадиган фестивалларга жорий тақиқ вируснинг янги аломатларини бартараф этишга ёрдам беради, – деди Голландия Бош вазири Марк Рютте.
Мазкур чеклов кузгача Голландияда бўлиб ўтадиган барча оммавий тадбирларга тааллуқли.
Айтганча, июль ойи бошида мамлакатда коронавируснинг “дельта” штамми билан касалланишлар сони кескин ортиб кетган эди. Аммо сўнгги кунларда эпидемиологик вазият барқарорлаша бошлаган.
Шу боис, ҳукумат Европада саёҳат бўйича чекловларни юмшатган. Жумладан, Европанинг аксарият давлатлари “яшил” (чекловлар йўқ) ва “сариқ” (саёҳат қилиш мумкин, аммо хавф мавжуд) тоифаларга ажратилган.
Бироқ, 8 августдан бошлаб “сариқ” тоифага кирувчи мамлакатлардан келадиган сайёҳларга эмлангани тўғрисидаги гувоҳнома ёки салбий ПЗР тестини тақдим этиш талаб этилади.
Worldometers статистик сайтининг хабар беришича, Нидерландияда пандемия бошланганидан буён 1,84 миллиондан ортиқ киши коронавирусга чалинган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.